Мақолалар

ИСЛОМ БАРЧАМИЗНИКИ ЭМАСМИ? – 4

Ким масъул?

Ислом динини танитиб, уни тарғиб қилишда нафақат аҳли илм устозлар, вақфлар, турли ташкилот ва жамоатлар, балки, ўзини ҳақиқий мўмин деб билган ҳар бир киши масъул ҳисобланади. Жаннатга киришнинг бадали иймон бўлгани учун ўша ҳақни адо этаман деган ҳар кимнинг зиммасига шундай вазифа, масъулият тушади.

Бу вазифани устозларга, соҳа аҳлига ташлаб қўйиш билан масъулиятдан қутулиб қололмаймиз. Устозлар ўша буюк вазифанинг бир қисмига масъуллар, холос. Чунки, дин намоз ўқишдангина иборат эмас, таблиғ фақатгина азон эмас, муаммо фақат болаларга Қуръон ўргатиш эмас!

Иш кўп, вазифа кўп!

Билимсизлик асло узр ҳисобланмайди. Билганларимиздан, ўрганганларимиздан масъулмиз. Шуларни муносиб тарзда ҳаётга татбиқ қилсак, жамиятга манфаат берган бўламиз. Инсонларнинг билгани, татбиқ қилгани оз-оздан жамланса, олдимизда жуда катта натижа юзага келади. Бу ижобий натижалар мўъмин инсонни дини учун хизматга янада завқ бағишлайди, рағбатини оширади.

1-мақола.

2-мақола.

3-мақола.

(давомли)

Олимжон МАЗАМОВ тайёрлади.

Теглар
Кўпроқ кўрсатиш
Back to top button
WP Facebook Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг