МақолаларФиқҳ

ТАҲОРАТ ҚИЛИШДА ЎҚИЛАДИГАН ДУОЛАР

   Таҳорат қилган кишининг нафақат бадани пок бўлади, балки унда маънавий покланиш ҳам содир бўлади. Таҳорат намоз ўқиш учун шарт ҳисобланади. Таҳоратсиз намоз ўқиш жоиз бўлмайди. Демак инсон Робби билан учрашиш учун ҳам жисмонан, ҳам маънан покланиши лозим бўлади. Таҳорат қилаётган пайтда кўнглидан гўзал сўзларни ўтказса, дуоларни ўқиса таҳорати янада мукаммал бўлади. 

Таҳорат бошлашдан аввал таъаввуз ва басмала айтилиб, икки қўл ювилаётганда ушбу дуо ўқилади:

«Алҳамду лиллааҳиллазии жаъалал-мааьа тоҳурон вал-ислаама нуурон».
Маъноси: «Сувни ҳам, Ислом динини ҳам поклик манбаи қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин».

Оғиз чайилаётганда ушбу дуо ўқилади:
«Аллооҳумма тоҳҳир накҳати ва асқинии мин ҳавзи набийика».
Маъноси: «Илоҳим, оғзимни пок қил, Пайғамбар ичган «Ҳавзи кавсар» сувидан ичишни насиб эт».

Бурунга сув тортилаётганда ушбу дуо ўқилади:
«Аллооҳумма ариҳнии рооиҳатал-жаннати ва лаа туриҳнии рооиҳатан-наар».
Маъноси: «Илоҳим, жаннат ҳидидан баҳраманд эт, дўзах исидан нари тут».

Юз ювилаётганда ушбу дуо ўқилади:
«Аллооҳумма баййиз важҳии би-нурика явма табяззу вужууҳу улааика ва лаа тусаввид важҳии явма тасвадду вужуҳу аъдааик».
Маъноси: «Илоҳим, севимли бандаларинг юзлари пок ҳолатда турувчи куни менинг юзимни ҳам ёруғ қил. Душманларинг юзи қора бўладиган кунда юзимни қора қилма».

Ўнг қўл ювилаётганда ушбу дуо ўқилади:
«Аллооҳумма аътинии китаабии биямиинии ва ҳаасибнии ҳисаабан ясиирон».
Маъноси: «Илоҳим, қиёмат куни амалларим ёзилган дафтарни ўнг тарафимдан бериб, ҳисобимни енгиллатгин».

Чап қўл ювилаётганда ушбу дуо ўқилади:
«Аллооҳумма лаа туътинии китаабии би-шимаалии ва лаа мин вароои зоҳрии ва лаа туҳаасибнии ҳисаабан шадиидан».
Маъноси: «Илоҳим, амаллар ёзилган дафтарни чапимдан ҳам, ортимдан ҳам бермагил, қаттиқ ҳисоб-китоб қилмагил».

Бошга масҳ тортилаётганда ушбу дуо ўқилади:
«Аллооҳумма ғашшинии би-роҳматика ва анзил ъалайя мин барокаатика».
Маъноси: «Илоҳим, Ўз раҳматинг билан бошимни силагин, устимга баракотларингни ёғдиргин».

Қулоққа масҳ тортилаётганда ушбу дуо ўқилади:
«Аллооҳумма ижъалнии миналлазиина ястамиъуунал-қовла фа-яттабиъууна аҳсанаҳу».
Маъноси: «Илоҳим, мени яхши сўзларга тобеъ қилгил ва эргаштиргил».

Бўйинга маш тортилганда ушбу дуо ўқилади:
«Аллооҳумма аътиқ роқобатии минан-наари ваҳфазнии минас-салосили вал-ағлаали».
Маъноси: «Илоҳим, мени дўзах азобидан асрагил ва занжирларда судрамагил».

Ўнг оёқ ювилаётганда ушбу дуо ўқилади:
«Аллооҳумма саббит қодамаййа ъалас-сирооти явма тазиллу фииҳил-ақдааму».
Маъноси: «Илоҳим, қиёматда – оёқлар тойгувчи кунда оёқларимни тойдирмагил».

Чап оёқ ювилаётганда ушбу дуо ўқилади:
«Аллооҳумма ижъал саъйии машкуурон ва занбии мағфуурон».
Маъноси: «Илоҳим, қилган ишларимни савоб йўлига бургил ва гуноҳларимни авф этгил».

Таҳорат якунида ушбу дуо ўқилади:
«Аллооҳумма ижъалнии минат-тавваабиинал-мутатоҳҳириина важъалнии мин ъибаадикас-соолиҳиинал-лазиина лаа ховфун алайҳим ва лаа ҳум яхзануун».
Маъноси: «Илоҳим, мени Ўз тарафингга юзланувчи покиза инсонлар сафига сол, қиёмат куни яхши бандаларинг қаторида қўллагил, азоблардан асрагил».

«ИБОДАТИ ИСЛОМИЯ» китобидан

Теглар
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг