МақолаларФиқҳ

БЕМОР КИШИ УЧУН НАМОЗ ЎҚИСА БЎЛАДИМИ?

Шариатимизга кўра биров бошқа биров учун намоз ўқимайди. Беморлар учун ҳам шундай. Бирор яқинининг бемор бўлиб намоз ўқий олмагани сабабли унинг учун намоз ўқиш жоиз эмас. Чунки, барча фиқҳий китобларимизда беморнинг намози ҳақида боб мавжуд. Бемор киши ўтира олмаса, чалқанча ёки ўнг ёнига ёнбошлаб ётиб рукуъ ва саждани боши билан имо қилиб намоз ўқийди. Чалқанча ётиб намоз ўқиш ёнбошлаб ётиб намоз ўқишдан яхшидир. Чалқанча ётиб намоз ўқийдиган беморнинг юзи қиблага қараши учун боши тагига ёстиқ қўйилади. Бемор оёқларини қиблага узатмаслиги учун тиззаларини кўтариб қўйилади. Рукуъ ва саждани боши билан имо қилиб намоз ўқишга қодир бўлмаган бемор кўзи, қоши ёки қалби билан имо қилиб, намоз ўқимайди.

Агар бемор киши боши билан имо қилиб ҳам намоз ўқишга қуввати етмаса, аммо унга айтиладиган гапларни тушунса, намозини кечиктиради (қодир бўлгач, қазосини ўқийди). Агар беморнинг имо ишорадан ожизлиги беш вақт намоздан ортиқ давом этса, ана шу муддатда ўқиёлмаган намозлари қазоси ундан соқит бўлади (“Муҳитул-Бурҳоний” китоби). Валлоҳу аълам.

Фатво ҳайъати фатвоси асосида тайёрланди.

Теглар
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг