
Рамазон нафаси уфуриб турган ушбу муборак кунларда Тошкент ислом институтида яна бир қувончли воқеа содир бўлди!
Тошкент ислом институти яна бир талабаси Қуръонни бир ўтиришда ёддан хатм қилди!
📖Тошкент ислом институтининг 2 -курс талабаси Аҳмаджон Мамасолиев 30 пора Қуръони каримни бир кунда ёддан ўқиб берди.
Бу фазилатли хатм жараёнини “Қуръон илмлари” кафедраси устозлари — Жаҳонгир қори Неъматов, Исломхон қори Убайдуллаев, Абдулбосит қори Қобилов ва бошқа устозлар ҳамда талабалар кузатиб боришди.
Ушбу улуғ натижани тақдирлаш учун тадбир ташкил этилди. Унда институт ректори Уйғун домла Ғафуров, проректорлар Жаҳонгир қори Рўзиев ва Ёқубжон домла Бухорбоев, кафедра мудири Жаҳонгир қори Неъматов, устоз Шайх Иброҳим Муҳаммад ҳамда бошқа кўплаб устоз ва талабалар иштирок этдилар.
Аҳмаджон қорининг илми бунданда зиёда бўлиб, ота-она ҳамда устозларига иззат тожини кийдирадиган боамал олимлардан бўлишини Аллоҳ насиб этсин!
▫️Айни пайтгача Қуръони каримни бир кунда ўқиб берган қори талабалар сони 45 нафарга етди.

oliymahad.🇺🇿