Янгиликлар

Йўлдошали домланинг Бектемир туманидаги «Алибек» жомеъ масжидига ташрифи

#Ташриф

Тошкент шаҳар «Ислом ота» жомеъ масжиди имом-хатиби Йўлдошали домла Каримовнинг «Жаҳолатга қарши маърифат» дастури бўйича маънавий-маърифий суҳбатлари давом этмоқда.

Бугун — 23 феврал куни Тошкент шаҳар, Бектемир туманидаги «Алибек» жомеъ масжидига пешин намозига ташриф буюрдилар. Намозни адо қилиб бўлгандан сўнг маънавий-маърифий суҳбат қилдилар. Дaстлаб, жамоатни ойлар султони — Рамазони шариф билан муборакбод этдилар. Сўнг Рамазон ойининг фазилати, жумладан Қуръон ойи экани, бу ойда ўтган салафи солиҳлар, уламолар барча ишларини қўйиб, Қуръони карим хатмига эътибор берганлари, Қуръон ва унинг аҳлининг фазилати масаласида сўзлаб бердилар. Суҳбат ниҳоясида жамоатни қизиқтирган саволларга жавоб берилди. Хайрли дуолар билан суҳбат ниҳоясига етди.

www.islomota.uz

Теглар
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг