Мақолалар

АБУ ЮСУФ РОҲИМАҲУЛЛОҲНИНГ ҲОМИЙСИ

Ҳанафий мазҳабининг буюк мужтаҳиди, мазҳаб тарқалишида беқиёс хизмат қилган Яъкуб ибн Иброҳим Ансорий (Абу Юсуф) роҳимаҳуллоҳ шундай ривоят қиладилар:
“Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳдан ўн олти йил илм ўргандим. Ҳадис ва фиқҳга астойдил эдим. Оиламиз камбағал, отам илм халқасида кун ўтказишимга у қадар рўйхушлик бермасди. Бир куни у менга: “Абу Ҳанифанинг илм билан машғул бўлишига имкони етарли, мол-дунёси кўп. Аммо бизда имкониятлар тор, сен дарсга бормай менга қараш!”, – деди. Мен отамнинг айтганини қилиб, кўп дарсларга боролмай қолдим. Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ мени халқада камнамо бўлиб колганимни сезиб, сўраб-суриштирибди.
Имкон топиб бир дарсга борганимда: “Нега бизнинг халқага келмай қўйдинг?!”, – деди. Мен отам шуни истаганини, оилавий қийинчилик туфайли отамга қарашаётганимни айтдим. Дарс тугаб, ҳамма кетаётганда Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ мени қолишимни айтди. Ёлғиз ўзим қолгач менга бир ҳамён берди ва: “Буни оилангга ишлат, қачон тугаса менга билдириб қўй, аммо дарсни қолдирма!”, – деди. Қарасам, ҳамёнда юз дирҳам бор экан. Кейин дарсларга қатнашиб турдим, орада яна сўрамасам ҳам юз дирҳам берди. Шу тарзда мендан хабар олиб турди, мен бирор марта пул сўрамадим, аммо у зот гўё сезгандек пулимиз тугаш арафасида ўзи пул берарди. Бу ҳолат мен бой бўлиб кетгунимча давом этди…”

Ибрат: илм ва унинг аҳлига яхшилик қилиш улуғларнинг одатларидандир. Бир боланинг эҳтиёжини қондириб, унинг бутун умматга хизмат қилишига сабабчи бўлиш ҳақиқий раббоний уламоларнинг иши хисобланади. Биз ҳам Абу Ҳанифа роҳимаҳуллохдан ибрат олиб, у зот каби илм ҳомийлари бўлсак, жамият ривожланади, олимлар кўпаяди, иншааАллоҳ.

“Тақво аҳлининг гўзал қиссалари” китобидан.

Теглар
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг