Янгиликлар
ТАЪЛИМГА ЭЪТИБОР – КЕЛАЖАККА ЭЪТИБОР

Ҳурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг таълим-тарбияга қаратаётган алоҳида эътибор ва ғамхўрликлари натижасида ёшларимиз ҳар жиҳатдан баркамол бўлиб улғайишмоқда.
Бугун, 2 апрель куни Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов ва бош имом ўринбосари Абдуллоҳ домла Йўлдошев ҳомийларни жалб қилган ҳолда пойтахтимиздаги «Хадичаи Кубро» аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасига 80 миллион сўмга яқин компьтер, планшет ва бошқа маиший техника жиҳозларини ҳадя қилдилар.
Абдуқаҳҳор домла Юнусов: «Донишмандларнинг: “Агар сизнинг режангиз бир йиллик бўлса – шоли экинг. Ўн йиллик бўлса – дарахт ўтқазинг. Агар бир асрлик бўлса – фарзандларингизга таълим-тарбия беринг”, деган ҳикматли гапи бор.
Ҳақиқатан, таълимга эътибор туфайли буюк келажак бунёд этилади. Ҳеч бир дин Исломчалик таълим-тарбияга аҳамият бермаган. Қуръони карим оятлари сони 6236 та бўлса, шулардан 130 таси ибодатга тегишли, 1504 таси, яъни умумий оятларнинг 25 фоизи одоб-ахлоққа, таълим-тарбияга тегишлидир. Бугун бу таълим масканида таҳсил олаётган аёл-қизлар эртанги авлод мураббияларидир».
Ҳадялар қабул қилиб олган мударрисалар, толибалар ҳомийларнинг ҳақларига хайрли дуолар қилишди.

Тошкент шаҳар вакиллиги
Матбуот хизмат