Аёллар саҳифасиМақолалар
НАСРОНИЙ ИНСОН ИСЛОМ ДИНИНИ ҚАБУЛ ҚИЛСА САВОБИ ҚАНДАЙ БЎЛАДИ?

CАВОЛ: Христиан динидаги инсон Ислом динини қабул қилса ажри савоби кандай бўлади? Илтимос шу хақида маълумот берсангиз.
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Иймон ва ҳидоятдан катта ва улуғ неъмат йўқ. Бу инсоннинг абадий саодати учун сабаб бўладиган неъмат. Ислом динини қабул қилган инсон худди онадан янги туғилгандек собиқ гуноҳлари авф қилинган бўлади. Иймон бу ҳар қандай бахт, саодат Аллоҳ ризолигининг калитидир. Бунинг ажри ва манфаъатини чеки йўқ. Саҳиҳ ҳадиси шарифларда аҳли китоблардан ким Пайғамбаримизга иймон келтириб мусулмон бўлса, икки баробар яъни, аввалги дини ва Ислом динининг ажрини олиши баён қилинган.
Тавфиқ Аллоҳдан.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.