Саҳарлик (оғиз ёпиш) дуоси
«Навайту ан асуума совма шаҳри рамазона минал-фажри илал-мағриби, холисан лиллаҳи таъаалаа. Аллоҳу акбар».
Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини тонг отганидан кун ботгунича холис Аллоҳ таоло учун тутишни ният қилдим. Аллоҳу акбар
Ифторлик (оғиз очиш) дуоси
«Аллоҳумма лака сумту ва бика ааманту ва ъалайка таваккалту ва ъалаа ризқика афторту, фағфирлии йаа Ғоффару маа қоддамту ва маа аххорту, бироҳматика йаа арҳамар-Роҳимийн».
Маъноси: “Ё Аллоҳ, Сен учун рўза тутдим. Сенга иймон келтирдим, Сенга таваккал қилдим. Сен берган ризқ билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни афв қилувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қил.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ифтордан кейин шундай деб дуо қилардилар:
«Заҳабаз-зомау, вабталлатил-ъурууқу, ва сабатал-ажру, иншааАллоҳ».
Маъноси: “Чанқоқ кетди, томирлар ҳўлланди ва ажр ҳосил бўлди, иншааАллоҳ”.
islomota.uz
Телеграм каналимиз