Хушхабар: Олий маъҳад талабаси Қуръонни ёддан ўқиб берди

✨ Тошкент ислом институтининг 3-курс талабаси Мақсуджон Охунжонов 30 пора Қуръони каримни бир кунда ёддан ўқиб берди.
📖 Қуръони каримни ўқиш жараёнини “Қуръон илмлари” кафедраси ўқитувчилари Жаҳонгир қори Неъматов, Аҳмадхон қори Рашидов, Абдулбосит қори Қобилов, Ҳабибулло қори Олимжонов ва бошқа устоз ҳамда талабалар кузатиб бордилар.
🎁 Ушбу натижани тақдирлаш учун тадбир ташкил қилинди. Тадбирда Тошкент ислом институти ректори Уйғун домла Ғафуров, проректорлар Ёқубжон домла Бухарбаев, Жаҳонгир қори Рўзиев, кафедра мудири Жаҳонгир қори Неъматов, ҳамда институтнинг бошқа устоз ва талабалари иштирок этишди.
📖 Тадбир давомида Уйғун домла Ғафуров ҳамда Жаҳонгир қори Неъматов талабаларга Қуръони каримни пухта ёд олиш ва унга амал қилишнинг фазилатлари ҳақида қимматли тавсиялар бердилар.
📌 Маълумот учун: Бугунги кунда Тошкент ислом институтида Қуръони каримни бир кунда ёддан тўлиқ ўқиб берган талабалар сони 50 нафарга етди.
🤲 Мақсуджон қорининг илми бунданда зиёда бўлиб, ота-она ҳамда устозларига иззат тожини кийдирадиган боамал олимлардан бўлишини Аллоҳ насиб этсин!
@oliymahad
