Қурбон ҳайити муносабати билан эҳтиёжманд аҳолини қўллаб-қувватлаш чоралари муҳокама қилинди

Қурбон ҳайити арафасида 10 минг болада жарроҳлик амалиёти, 2,3 минг беморни даволаш, 8 минг етим болага пул маблағи, 500 та масжидда қулай шароитлар яратиш ва қабристонларни обод қилиш каби хайрия ишлари амалга оширилади
21 май куни Президент Шавкат Мирзиёев Қурбон ҳайити муносабати билан эҳтиёжманд аҳолини ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш юзасидан таклифлар тақдимоти билан танишди.
Мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, жамиятда меҳр-оқибат, саховат ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Бу тамойиллар, айниқса, халқимизга хос эзгу фазилатларни мужассам этган муборак Қурбон ҳайити кунларида янада ёрқин намоён бўлади.
Тақдимотда Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ҳамда “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан ишлаб чиқилган таклифлар ҳақида ахборот берилди.
Уларга кўра, Қурбон ҳайити муносабати билан кенг кўламли тадбирларни амалга ошириш назарда тутилмоқда…

Манба: president.uz