Саҳарлик (оғиз ёпиш) дуоси:
نَوَيْتُ أَنْ أَصُومَ صَوْمَ شَهْرِ رَمَضَانَ مِنَ الْفَجْرِ إِلَى الْمَغْرِبِ، خَالِصًا لِلهِ تَعَالَى أَللهُ أَكْبَرُ
Навайту ан асуума совма шаҳри ромазона минал-фажри илал-мағриби, холисон лиллаҳи таъаалаа, Аллоҳу акбар.
“Холис Аллоҳ учун Рамазон ойи рўзасини субҳдан то кун ботгунча тутишни ният қилдим. Аллоҳ Буюкдир!”.
Ифторлик (оғиз очиш) дуоси:
اَللَّهُمَّ لَكَ صُمْتُ وَ بِكَ آمَنْتُ وَ عَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ وَ عَلَى رِزْقِكَ أَفْتَرْتُ، فَغْفِرْلِى مَا قَدَّمْتُ وَ مَا أَخَّرْتُ بِرَحْمَتِكَ يَا أَرْحَمَ الرَّاحِمِينَ
Аллооҳумма лака сумту ва бика ааманту ва аъалайка таваккалту ва ъалаа ризқика афторту, фағфирлий, йаа Ғоффару, маа қоддамту вамаа аххорту.
“Аллоҳ, Сен учун рўза тутдим, Сенга иймон келтирдим. Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни авф қилувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгил!”.
Бошқа шаҳарлар Тошкент вақтидан қуйидаги дақиқаларда фарқланади:
Аввал: Чимкент (-1), Конибодом (-5), Хўжанд (-6), Қўқон (-7), Жамбул (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Марғилон (-10), Андижон (-11), Ўш (-14), Жалолобод (-15), Бишкек (-21), Олмаота (-21)
Кейин: Бекобод (+4), Туркистон (+4), Жиззах (+6), Гулистон (+7), Денов (+7), Жомбой (+7), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Каттақўрғон (+12), Қарши (+12), Нурота (+14), Навоий (+19), Бухоро (+21), Хива (+35), Нукус (+42)