Янгиликлар

УММОНДА ИСЛОМ БАНКИ ЎСИШДА ДАВОМ ЭТМОҚДА

Америка компаниясининг рейтингига кўра, Уммонда Ислом банки коронавирус эпидемиясига қарамай ўсишда давом этмоқда. Pak Observer, Fitch Ratings нашрининг ёзишича, Уммонда исломий банкларнинг ўсиши тўғрисида янги ҳисоботида шундай ёзган: «Ушбу секторнинг ўсиши 2021-2022 йилларда тез суръатларда давом этиши мумкин».

Уммонда Исломий молия сектори 2020 йилда 9,5 фоизга ўсди. Қолган банклар атиги 2,1 фоизга ўсди. Бу исломий хизматларга бўлган талабнинг ортиши ва исломий хизматларни таклиф қилувчи банкларнинг қўллаб-қувватлаши билан боғлиқ.

Исломий банк ва ислом молиявий хизматларининг бозор улуши 2020 йил охирига келиб 14,3% гача ўсди (2019 йил охирида 13,6% бўлган) ва ушбу секторнинг умумий активлари 5,1 млрд Уммон риалига (долларда 13,5 млрд) етди.

Ушбу мамлакат аҳолиси сонини ҳисобга олган ҳолда, Уммон аҳолиси камлиги ва банк хизматлари даражаси пастлиги сабабли ушбу соҳа юқори ўсиш салоҳиятига эга.

Жаҳон банкининг маълумотларига кўра, 2016 йилда Уммонда атиги 56 фоиз аҳолининг банкда ҳисоб варағи бўлган ва катта ёшдагиларнинг 14 фоизида ҳисоб варағи йўқлиги ва фаолият шариатга мувофиқ юритилиши сабаб қилиб кўрсатилган.

Хуршид Маъруф тайёрлади

Теглар
Кўпроқ кўрсатиш
Back to top button
WP Facebook Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг