Янгиликлар

РАМАЗОН ОЙИДА МАСЖИД ЯҚИНИДАГИ ЙЎЛЛАР БЕРКИТИЛАДИ

Муқаддас Рамазон ойи кечаларидаги таровеҳ намози муносабати билан ҳар куни 18.00 дан 23.00 га қадар масжидлар яқинидаги йўллар транспорт воситалари ҳаракати учун беркитилади.

Лутфий кўчаси (фақат масжид томони, қарама қарши томон ҳаракат учун очиқ бўлади) Катта Қани кўчаси билан кесишмадан Катта Хирмонтепа кўчаси билан кесишган йўлгача.

Кўкча Дарвоза кўчаси Бешқайрағоч кўчасидан Нурафшон кўчасигача.

Келес кўчаси Норазтепа кўчасидан Гулсарой кўчасигача.

Камолон кўчаси Самарқанд Дарвоза кўчасидан Бунёдкор кўчасигача.

Ал-Хоразмий кўчаси Катта Қани кўчасидан Катта Хирмонтепа кўчасигача.

Қорақамиш-3 кўчаси Қорақамиш-1 кўчасидан Келес йу́ли кўчасигача.  

Ҳолатга қараб, намозхонлар сони кўпайиб кетган тақдирда масжидга туташган бошқа йўллар ҳам ёпилиши мумкин.

Ҳайдовчилардан беркитилган кўчаларни олдиндан четлаб ўтишни илтимос қиламиз.

Теглар
Кўпроқ кўрсатиш
Back to top button
WP Facebook Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг