МақолаларФиқҳ

МЕРОС ТАҚСИМОТИ

#Фиқҳ

❓CАВОЛ: Йиллар мобайнида отам, онам ва мен (ўғил фарзанд) умумий бир ҳисобда пул йигиб келдик, яъни мен ва отам ишлаган пулимизни онамга берар эдик, улар эса ўзларини ҳам ойликларини қўшган ҳолда йигардилар. Ҳозирда онам вафот топганлар (2 йил бўлди). Мен аввали ўйлардимки, фарзанднинг пули ҳам, ўзи ҳам отасиники деб, кейин билсам, хар бир фарзанднинг шахсий, ота-онасиники билан аралашиб кетмаган мулки (пули) бўлиши керак экан, бу кейинчалик меросни белгилаш учун ҳам керак экан. Энди савол туғиляпти, шунча йиллар мобайида тўпланган пулларни қандай тақсимласак бўлади? Қўшимча маълумот: оилада 2 фарзандмиз, мен ва синглим.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу ерда аввал ўша йиғилган пуллар кимнинг мулки эканини аниқлаб олиш керак. Агар онангизга пулни мулк қилиб берилган бўлса, у пулларни ҳаммаси мерос бўлади. Агар онангизга омонат ҳисобида берилган бўлиб, пул отангизники бўлган бўлса, у пуллар меросга аралашмайди. Агар ҳаммани пулини онангиз йиғиб тўплаб берган ва ҳамма ўзини пулига эга бўлган бўлса, фақат онангизга тегишли пуллар мерос бўлади, қолганини сиз ва отангиз қанча берганингизга қараб бўлиб оласиз. Мерос тақсимотида отангизга умумий меросни тўртдан бири, сиз ва синглингизга қолган меросни учга бўлиб, сизга икки ҳисса синглингизга бир ҳисса қилиб бўлинади.

Изоҳ: юқоридаги тақсимот бошқа меросхўрлар бўлмаса тўғри бўлади. Агар маййитнинг ота-онаси ёки бошқа турмуши бўлган бўлса, ундан бўлган болалари бўлса, тақсимот ўзгача бўлади. Шунинг учун мерос илмини биладиган бир аҳли илмни чақириб, мерос бўлиш тавсия қилинади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Телеграм: @diniysavollar

Теглар
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг