Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 22 апрель куни 37 миллион кишига етди.
Бугунги кун ҳолатига кўра, Ўзбекистонда эркаклар сони 18 600 118 нафар, аёллар сони эса 18 344 815 нафарни ташкил қилади.
Ўзбекистонда доимий аҳоли сони 2022 йил декабрда 36 миллиондан ошган эди. 2024 йилнинг февралига кўра, республиканинг доимий аҳолиси сони ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,2 фоизга ортган бўлиб, уларнинг 56,3 фоизи меҳнатга лаёқатли ёшдаги фуқаролар ҳисобланади.
1 январь ҳолатига кўра доимий аҳоли таркибидаги эркаклар сони аёллар сонидан 250 266 нафарга кўп.
Жаҳон банки маълумотларига кўра, 2020 йилда Марказий Осиёда ўртача умр кўриш давомийлиги 71,8 ёшни ташкил этган, бу Осиё бўйича 2,4 йилга (74,2 ёш) ҳамда жаҳондаги ўртача умр давомийлигидан 7,9 йилга (79,7 ёш) кам.