МақолаларЯнгиликлар

ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.

Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, Аллоҳу акбар, ва лиллаҳил ҳамд.

Алҳамду лиллаҳи роббил-ъаламийн, вассолату вассаламу ъала Муҳаммадин ва ъала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн. 

Аммо баъд, Бизларга муборак кунларни байрам қилиб берган, унда у кунларда бандаларини авф этган Парвардигоримиз Аллоҳ таборака ва таолога беадад ҳамду санолар бўлсин. Бу муборак, файзли, қутлуғ кунларни қай тарзда ўтказишни умматларига ўргатиб кетган пайғамбари – Муҳаммад алайҳиссаломга дуруду салавотлар бўлсин!

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, азиз юртдошлар! Сизларни, барча оила аъзоларингиз ҳамда яқинларингизни муборак ва муқаддас байрам – Қурбон ҳайити билан чиндилдан муборакбод этамиз! БУ кунларда сизларга Аллоҳ таолодан сиҳат-саломатлик, дин ва дунё ишларида муваффақиятлар тилаймиз! Аллоҳ барча Ислом оламига офият ва зафарлар ато этсин! Бу кунларда қилаётган барча тоату ибодатларингиз, хайру эҳсонларингизни даргоҳида ҳусни қаул айлаб, ажру мукофотини кўпайтириб берсин. Зиммаларига Аллоҳга тақво ва қурбат саналган – қурбонлик ибодатини адо этаётган бирдарларимизга ҳадиси шариф башоратига кўра, Аллоҳ таоло гуноҳлардан фориғ бўлиш шарафини муяссар айласин. Хасталаримизга комил шифо ато этсин. Хонадонларимизга файз, баракот берсин. Келгуси йил шу ой, шу кунларга яна барча яқинларимиз билан бирга соғ-саломат, илму тақвода зиёдалик билан етиб боришимизни, Исломнинг аввалидаги мусулмонлар даражасига эриштиришини насиб айласин!

Барчангизга тавфиқу ҳидоят ёр бўлсин!

Йўлдошали Каримов
«Ислом ота» жомеъ масжиди имом-хатиби

Теглар
Кўпроқ кўрсатиш
Back to top button
WP Facebook Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг