Янгиликлар

ТАЪЗИЯ: ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ

«Ислом ота» жомеъ масжиди жамоаси Ўзбекистон мусулмонлари идораси кадрлар бўлими бошлиғи, Тошкент шаҳар “Шайх Зиёвуддинхон” жоме масжиди имом-хатиби Эрдон домла Эсановнинг волидаи муҳтарамалари вафоти муносабати билан чуқур ва самимий таъзия изҳор этади.

Ушбу мусибат дамларида марҳуманинг барча яқинларига сабру салвон тилаймиз.
Аллоҳ таоло марҳумани барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўзининг шомил мағфирати ва раҳматига олсин.

Жаноза намози Самарқанд вилояти Ургут тумани Ғўс қишлоғида 2021 йил 13 июнь куни соат 11:00 да ўқилади.

«Сабрлиларга хушхабар берингки, улар ўзларига мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деганлардир».

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!

«Ислом ота» жомеъ масжиди жамоаси

Теглар
Кўпроқ кўрсатиш
Back to top button
WP Facebook Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг