Янгиликлар

ТАЪЗИЯ: ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ

«Ислом ота» жомеъ масжиди жамоаси Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларига укалари Бадриддинхон Темирхон ўғлининг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.

Аллоҳ таоло охират сафарига кузатилаётган марҳумнинг чеккан заҳматлари, тортган дардларини гуноҳларига каффорат қилиб, барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин.

Ҳақ таоло марҳумнинг барча яқинлари, аҳли-аёли, фарзандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларга қилган сабрлари учун кўплаб ажрлар ато этсин.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

 

«Ислом ота» жомеъ масжиди жамоаси

Теглар
Кўпроқ кўрсатиш
Back to top button
WP Facebook Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг