МақолаларФиқҳ

ТАҲОРАТ: МАКРУҲЛАРИ ВА БУЗАДИГАН АМАЛЛАР

ТАҲОРАТНИНГ МАКРУҲЛАРИ

  1. Сувни исроф қилиш. Уч марта ювиш суннат бўлган аъзоларни уч мартадан ортиқ ювиш.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Таҳоратда икки ратл сув етарлидир”, деганлар”. (Термизий ривояти).

Изоҳ. 1 ратл – 449 грамм бўлиб, икки  ратл – 0.898 литр сувга тўғри келади.

  1. Сувни ўта кам ишлатиш. Ҳатто ювиш лозим бўлган ерларга сувнинг оқиб бормаслиги ва у жойларни нам қўл билан ишқалаб, шу билан кифояланиш.
  2. Сувни юзига қаттиқ уриш.
  3. Рўзадор кишининг бурнига ва оғзига сувни қаттиқ тортиши. Чунки бунда рўзанинг очилиб кетиш хавфи бор.
  4. Нопок жойларда таҳорат қилиш.
  5. Таҳорат асносида заруратсиз гаплашиш.

 

ТАҲОРАТНИ БУЗАДИГАН АМАЛЛАР

  1. Кишининг икки нажосат йўлидан пешоб, мазий, вадий, маний, нажосат, ел ва шунга ўхшаш нарсалар чиқиши.
  2. Баданнинг бирор жойидан қон ёки йиринг чиқиб, тоза жойга ёйилиши. (Чиққан қон ёки йиринг шу жароҳат ўрнидан ёйилмаса, таҳорат бузилмайди).
  3. Оғиз тўлдириб қайт қилиш.
  4. Қон қайт қилиб, тупугига қоннинг ранги ғолиб келиши.
  5. Тиш қонаши.
  6. Ёнбошлаб ёки бирор нарсага суяниб ухлаганда, шу суянган нарсаси олиб қўйилса йиқиладиган даражада бўлиши.
  7. Ҳушдан кетиш, тутқаноқ тутиш, жинни бўлиш.
  8. Намозда қаҳқаҳа отиб кулиш. (Ёнидаги киши эшитадиган даражадаги кулги қаҳқаҳа дейилади).

 

Изоҳ. Кўз ёши, буруннинг суви, бадандан чиққан тер, она сути чиқиши таҳоратни бузмайди. Шунингдек, чивин ёки бурга қанча қон сўрса ҳам таҳорат бузилмайди.

Агар касаллик туфайли киндик, кўкрак, қулоқ ёки кўздан сув чиқса, таҳорат бузилади. Кўз соққаси яллиғланиши сабабли кўздан ёш келганда ҳар бир намоз учун алоҳида таҳорат қилинади. Чунки бунда кўздан йиринг ёки шу кабилар чиқиши мумкин.

«Намоз ибодати арконлар» китобидан

Теглар
Кўпроқ кўрсатиш

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.

Back to top button
WP Facebook Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг