Аёллар саҳифасиЯнгиликлар

МУСЛИМА АЁЛ «ЙИЛ ЮТУҒИ» МУКОФОТИНИ ОЛДИ

Нидерландиядаги Эйндховен технология университетининг муслима олимаси ва унинг жамоаси инновацион кремний тадқиқотлари учун Physics World 2020 Breakthrough of the Year мукофотига сазовор бўлди, деб хабар беради Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати. Мукофот Ален Дейкстрой ва Эрик Баккерс билан биргаликда амалий физика доктори Эга насиб этди. Уларнинг ишлари Германиядаги Фридрих Шиллер номидаги Йена университетидан Йенс Рене Сукерт, шунингдек ходимларнинг халқаро жамоаси билан қилинган ҳамкорликнинг натижаси бўлди.
Islam.ru маълумотларига кўра, янги кремний асосидаги материал оптик телекоммуникация ва ҳисоблаш ишларида, шунингдек, кимёвий сенсорларни яратишда ишлатилади.
«Телекоммуникация тўлқин узунликларида ёруғлик чиқарадиган кремнийга асосланган материални яратиб, Беккерс жамоаси кремнийли қурилмалар учун мутлақо янги иловалар дунёсига эшикни очди», – деди ҳакамлар ҳайъати аъзоси ва Physics World муҳаррири Хэмиш Жонстон.
Physics World – бу Буюк Британиянинг машҳур Физика институтининг нашридир. Ҳар йили, улар янги физик кашфиёт учун «Йил ютуғи» совринини эълон қилади.

Теглар
Кўпроқ кўрсатиш
Back to top button
WP Facebook Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг