Янгиликлар

МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИГА “ФАХРИЙ ДОКТОР” ИЛМИЙ ДАРАЖАСИ БЕРИЛДИ

Ислом дини маърифатини кенг ёйиш ва илмий фаолиятларни эътироф этган ҳолда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларига Ўзбекистон Халқаро Ислом академияси “Фахрий доктори” илмий даражаси берилди. Шу муносабат билан «Ислом ота» жомеъ масжиди жамоаси муфтий ҳазратларини самимий муборакбод этади.

Ҳақиқатан ҳазрат бутун умрлари давомида муборак динимиз таълимотларини тарқатиш билан шуғулланиб келмоқдалар. У киши 2006 йилдан – 15 йилдан буён Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий лавозимига тайинланиб, дини мубинимиз ва мўмин-мусулмонлар хизматида бўлмоқдалар.

Ислом дини равнақига салмоқли ҳисса қўшаёган, довруғи нафақат Ўзбекистон балки қўшни ва хориж мамлакатларида ҳам маълум бўлган Муфтий ҳазратларининг серқирра фаолиятлари барчамизнинг фахру ифтихоримиздир.
Масжидимиз жамоаси номидан муфтий Усмонхон Темирхон ўғли ҳазратларини Халқаро Ислом академияси “Фахрий доктори” илмий даражаси берилгани муносабати билан муборакбод этамиз. Аллоҳ таборака ва таолодан у кишига дин, миллат ва Ватан йўлидаги хизматлари ва илмий ижодларида муваффақиятлар бардавом бўлишини тилаймиз!

«Ислом ота» жомеъ масжиди жамоаси

Теглар
Кўпроқ кўрсатиш
Back to top button
WP Facebook Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг