Янгиликлар

КОРОНУВИРУС ПАНДЕМИЯСИ ДАВРИДА ДИНИЙ ИДОРАЛАР ИШ ТАЖРИБАСИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Шу йил 30 июнь куни “COVID-19” пандемияси даврида МДҲ давлатлари диний идораларининг тажрибаси – ўрганишлар ва хулоса” мавзусида халқаро онлайн анжуман бўлиб ўтди. У Россия Федерацияси мусулмонларининг Марказий диний идораси ташаббуси билан ташкил этилди.

Онлайн анжуманда диний идоралар, уларнинг диний таълим ва маърифий муассасалари, МДҲнинг ҳамкор давлатлари соҳавий расмий ташкилотлари вакиллари иштирок этди. 
Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳимжон Иномов қатнашиб, “Коронавирус пандемиясига қарши курашда диний соҳа ходимларининг роли (Ўзбекистон мисолида)” мавзусида маъруза қилди.

Бугунги кундаги долзарб масала мавзусига бағишланган онлайн анжуман “ZOOM” видеоалоқа дастури орқали бўлиб ўтди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Теглар
Кўпроқ кўрсатиш
Back to top button
WP Facebook Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг