Ислом тарихиМақолалар

ИСЛОМ ВА МУСУЛМОН ДУНЁСИГА ЎЗ ШАРАФИНИ ҚАЙТАРИШ

Агар биз истасак, таълим-тарбиядан кўзлаган ана ўша шарафли мақсадга эришиш йўлида самара берадиган воситалар жуда кўп. Аммо ушуб сўзимизни устоз Абул Ҳасан Надавийнинг ўз сўзидан олинган иқтибос тугатсак яхши бўлади. У шундай дейди:

“Қуръон билан Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратлари мусулмон дунёсида иймон ва шижоат учқунини аланга олдиришга қурби етадиган буюк қудратлардир. Бу икки қудрат ҳар доим жоҳилият замонига қарши улкан қўзғолон пайдо қила олади. Пинакка кетган хор ва ҳақир умматни жоҳилиятни душман деб биладиган, мустабид тузумларга рози бўлмайдиган ғайрат ва шижоатли ҳамда азамат умматга айлантиришга қурби етади. Бугунги кунда мусулмон дунёсининг энг улкан иллати ҳаёти дунёга рози бўлиш ва ундан хотиржамлик топиши, бузуқ тартибларга бўйинсуниши ва ҳаётда ортиқча дабдабага берилиши, натижада ҳеч бир фасодга парво қилмаслиги, оғишишлардан безовта бўлмаслиги, мункар ишдан ҳаяжонга тушмаслиги, емоқ-ичмоқ ва кийинишдан бошқа нарсани ўйламаслигидир. Бироқ Қуръон ва пайғамбар сийратининг таъсири билан агар қалбга йўл топа билса, иймон билан нифоқнинг, яқин билан шакнинг, ўткинчи манфаатлар билан охират уйининг, жисмнинг роҳати билан қалбнинг лаззати, бекорхўжаликдаги ҳаёт билан шаҳидлик даражасида ўлим топишнинг  ўртасига кураш солиб қўяди. Шундай курашки уни ўз вақтида ҳар қандай пайғамбар пайдо қилган бўлади. Дунёни фақатгина у тузата олади. Ана шу пайтда мусулмон дунёсининг турли тарафларидан, ҳар битта мусулмон оиласидан: “Албатта, улар Роббиларига иймон келтирган йигитлардир. Ва Биз уларга янада зиёда ҳидоят бердик. Уларнинг қалбларини мустаҳкамладик. Қачонки турдилар  ва: «Бизнинг Роббимиз осмонлару ернинг Роббидир. Ундан ўзгани ҳаргиз илоҳ дея дуо қилмаймиз. Агар шундай қилсак, ноҳақ сўзни айтган бўлурмиз”, (Каҳф:13-14) дейдиган йигитлар оёққа туради. Ана ўша пайтда жаннат бўйлари уфуради, биринчи аср (саодат асри)нинг шамоллари эсади. Ислом учун ҳеч хам аввалги дунёга ўхшамайдиган янги дунё вужудга келади!”. 

Теглар
Кўпроқ кўрсатиш
Back to top button
WP Facebook Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг