Ислом тарихиМақолалар

ИСЛОМ БАРЧАМИЗНИКИ ЭМАСМИДИ? – 2

Қанийди, саҳобаларни тушунганимизда! (аввалги мақола)

Саҳобаи киромлар мусулмонликни қабул қилгач, ҳеч қанча вақт ўтмай олган билимлари асосида Аллоҳ учун даъватга чиқишарди. Кимлардир суффада бир ҳафта бўлиб, сўнг ўрганганларини етказиш учун ўз қабила ва қавмларига қайтишарди.

Абу Зарр розияллоҳу анҳу қўл билан санарли кишилар мусулмон бўлган даврда Исломни қабул қилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам у кишига қавмига қайтиб бориши ва зарур бўлганда чақиришларини айтдилар. Лекин у кетмади. Иймони тақозо этган ондан бошлаб атрофидагиларга динини ўргатишдан тўхтамаслигини айтди. Ва шундай қилди ҳам. Иймон келтирганига бир кун бўлган киши нима ўрганганиши, одамларга нимани ёйиши мумкин?! Ёхуд илк даврда дин учун нималар нозил бўлган эди?! Аммо Абу Зарр розияллоҳу анҳунинг иймони, шижоати комил ва кучли эди. Иймон келтиришни бир неъмат ва бунинг эвазига иймон учун хизмат қилиши кераклигини эса бурч деб биларди.

Саҳобалар ваколат олишни, бирор вазифага тайин этилишни кутишганида Ислом йигирма уч йилда эришган даражага чиқиши учун яна неча аср керак бўларди, ажабо? Улар мутахассислик ортидан тушмадилар, ихлос билан кифояланишди, холос. Кўп нарса ўрганишни эмас, ўрганганларига амал қилишни афзал билишди.

Бу борада ўзларини ожиз билишмади. Албатта, динлари учун қўлларидан келадиган бирор иш борлигига ишонишар эди. Аёллар ҳам шундай эътиқодда эди, эркаклар ҳам… Ҳатто қўлидан ҳеч нарса келмайдиган бир ҳабаший аёл Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам масжидларини супуриб, тозалашни хизмат деб билди. Дин учун бирор нарса беролмаслигини билган бир бева аёл етти-ўн ёшли фарзандини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга хизматчи қилиб топширди…

Шунча иш бор экан, мусулмон киши қандай қилиб дини учун ҳеч нарса қила олмаслигини ўйлаши мумкин?!

(давомли)

Олимжон МАЗАМОВ

Теглар
Кўпроқ кўрсатиш
Back to top button
WP Facebook Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг