МақолаларФиқҳ

ХАМР ДАВО ЭМАС, ДАРДДИР!

593. Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг юзлари жароҳатланди. Тўртинчи тишлари синдирилди. Бошларидаги дубулғалари синдирилди. Алий қалқонда сув олиб келар, Фотима бўлса, қонни ювар эди. У қоннинг кўпаяётганини кўриб, бўйрани олди-да, куйдириб жароҳатга босди. Шунда қон тўхтади».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

594. Воил ибн Ҳужр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Ториқ ибн Сувайд Жуъфий Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан хамр ҳақида сўради. У зот қайтардилар ёки уни тайёрлашини ёқтирмадилар. Шунда у: «Даво учун тайёрлайман, холос», деди. «Йўқ! У даво эмасдир, у дарддир!» дедилар».

Муслим ривоят қилган.

595. Авф ибн Молик Ашжаъий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Жоҳилият даврида дам солар эдик. «Эй Аллоҳнинг Расули, бунга нима дейсиз?» дедик. «Менга дам солишингизни кўрсатинг-чи? Модомики ширк бўлмаса, дам солиш ҳеч нарса эмас»дедилар».

Муслим ривоят қилган.

596. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биздан бирор кишининг тоби қочса, уни ўнг қўллари билан силаб, «Азҳибил-баъса Роббан-нааси. Вашфи, анташ-шаафий, лаа шифааъа иллаа шиффааъука, шифааъун лаа юғодиру сақман»ни ўқир эдилар. У зотнинг ўзлари хаста бўлиб, оғирлашиб қолганларида ўзлари қиладиганга ўхшатмоқчи бўлиб, қўлларидан ушладим. Шунда у зот қўлларини қўлимдан тортиб олдилар. Сўнгра: «Аллоҳим, мени мағфират қилгин. Мени Рафиқи Аъло билан бирга қилгин»дедилар. Кейин қарасам, қазо қилибдилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

Бошқа ривоятда: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дам солсалар: «Имсаҳил баъса, Роббан-нааси, би ядикаш-шифааъу, лаа каашифа лаҳу иллаа анта», дер эдилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Теглар
Кўпроқ кўрсатиш
Back to top button
WP Facebook Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг