Мақолалар

ДАСТУРХОН ҚОҚИШ ИЛМИНИ БИЛАСИЗМИ?

Дунёда манфаатли илмлар жуда кўп. Барча илмлар натижада инсон ва жамиятга хизмат қилиш керак. Дунёда Аллоҳ берган неъматларнинг ҳадду-ҳисоби йўқ. Зеро бу ҳақда Аллоҳ таоло Ўзининг каломи шарифида марҳамат қилган. Мана шундай неъматлар ичида баъзи моддий неъматлар ҳам борки,уларга  эришган инсон унинг ҳаққини адо этиши, ўрнига сарф этиши лозим бўлади. Акс ҳолда исроф деган иллат келиб чиқади. Исрофгарчилик эса қаттиқ қораланган. Барча нарсанинг исрофи бор. Бу нарсани билиб, ўрганиш Одам фарзандлари учун жуда лозим. Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ дадаларидан бир ҳикояни айтиб берадилар:

Дадамнинг Азғармиён деган устозлари бўлар эди. У киши катта валиюллоҳлардан эдилар. Дадам бир бор ҳузурларига бориб у киши билан таомланган эканлар. Таомланиб бўлишгач дадам дастурхон қоқмоқчи бўлганларида устозлари «Муҳаммад Шафиъ, дастурхон қоқиш илмини биласизми» дедилар. У киши «Буни ҳам илми борми» деганларида, «Албатта, сиз еб бўлганингиз билан сиздан қолганини ейдиган махлуқотлар ҳам бор. Суякни фалон жойга қўйинг кучу, мушуклар еб кетади. Нонни ошганларини фалон жойга қўйинг қушлар еб кетади. Нонни увоқларини фалон тешик ёнига қўйинг чумолилар еб кетади» дедилар. Таом сиз билан биз учун қанчалик қадрли бўлса биздан ошган нарсалар ҳам улар учун шунчалик қадрли. Бу ҳам Аллоҳнинг махлуқотларига эҳсон қилиш ҳисобланади дедилар.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати манбалари асосида Олимжон Аллоҳқули тайёрлади.

Теглар
Кўпроқ кўрсатиш
Back to top button
WP Facebook Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг