Янгиликлар

ҲАЖ УЧУН РЎЙХАТ ЎТИШ ҲАҚИДАГИ ХАБАРЛАРГА МУНОСАБАТ

Дин ишлари бўйича қўмита ижтимоий тармоқларда «Саудия Арабистони Ҳажга рўйхатдан ўтказишни бошлади» каби тарқатилган хабарларга муносабат билдирди.

Хабарда жумладан, шундай дейилади: «Эътибор беринг!!! Саудия Арабистони ҳукумати қарори билан бу йилги Ҳаж мавсуми фақат Саудия Арабистони фуқаролари ва Саудия ичида яшаётган чет эт фуқаролари  учун чекланган миқдорда ташкил этилмоқда, дейилади хабарда.

Хорижий мамлакатлардан зиёратчилар бу йил қабул қилинмайди. Саудия Арабистонига халқаро авиарейслар тўхтатилган.

Хабар сўнгида ДИҚ турли фирибгарлик ҳолатларидан огоҳ бўлишга чақиради ва Ҳаж ва Умра масалалари ҳақидаги аниқ маълумотлар расмий сайтлардан олиниши мумкинлигини айтади.

Теглар
Кўпроқ кўрсатиш
Back to top button
WP Facebook Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг