Мақолалар

Қатар Рамазон учун 800 дан ортиқ маҳсулот нархини пасайтиради

Қатар савдо ва саноат вазирлиги (MoCI) Рамазон ойида юзлаб озиқ-овқат маҳсулотларининг нархини пасайтиришни эълон қилди.
«Қатардаги йирик савдо шохобчалари билан келишилган ҳолда 800 дан ортиқ маҳсулот нархини 23 март кунидан бошлаб Муқаддас Рамазон ойининг охиригача пасайтирилди», дейилади MoCI хабарида.
Islam.ru хабарига кўра, чегирмали маҳсулотлар тоифаларига истеъмол учун зарур бўлган кўплаб озиқ-овқат маҳсулотлари киради. Жумладан, асал, ун ва ун маҳсулотлари, макарон, гуруч, музлатилган сабзавотлар, ёғ, тухум, гўшт маҳсулотлари, томат, чой, хамиртуруш, туз, қатиқ, сут ва сут маҳсулотлари, мева шарбатлари, шакар, қаҳва, хурмо, маъданли сувлар, фолё, қоғоз салфеткалар, кир ювиш кукунлари, уй тозалик маҳсулотлари кабилар. 

islomota.uz

Теглар
Кўпроқ кўрсатиш
Back to top button
WP Facebook Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг