Мақолалар

Аллоҳ таоло беҳожат яратгувчи ва қийналмасдан ризқ бергувчидир

Аллоҳ таоло беҳожат яратгувчи ва қийналмасдан ризқ бергувчидир
(Таҳовийя ақидасининг енгил шарҳи)

Шарҳ:
Аллоҳ таоло бундай дейди:
(Ушбу оятлар маъносини Ибни Касир рахимахуллох бундай тафсир қиладилар: “Аллоҳ табарока ва таоло бандаларини ширк келтирмасдан, ёлғиз Унинг Ўзигагина ибодат қилишлари учун яратганининг хабарини бермоқда. Кимда ким Аллоҳга итоат қилса, Аллоҳ унга мукофотини тўлиқ қилиб беради. Кимки Ул зотга осий бўлса, Аллоҳ уни қаттиқ азоблайди. Аллоқ таоло халкига мухтож эмаслигини балки, уларнинг барчалари хамма-хамма хожатларида Аллоҳга мухтож эканликларини уларга эслатмоқда. Аллоҳнинг Ўзи кўп ризқ бергувчи ва барча куч-кувват сохибидир.)
Абу Зарр разияллоху анху ривоят қиладилар: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Аллоҳ таоло бундай деган: “Эй бандаларим, агар авваларингизу охирларингиз, инсонларингизу жинларингиз сизларнинг ораларингиздаги қалби энг тақволи кишидек (покиза) бўлганларида хам, менинг мулкимга бирор нарса қўшиб қўймайдилар. Эй бандаларим, агар авваларингизу охирларингиз, инсонларингизу жинларингиз сизларнинг ораларингиздаги энг қалби бузуқ каби (нопок, ёмон одам) бўлсалар хам, менинг мулкимда бирор нарса камайтириб қўймайдилар. Эй бандаларим, агар авваларингизу охирларингиз, инсонларингизу жинларингиз бир майдонда туриб мендан хожатларини сўрасалар, хар бирларига сўраганини бераман. Ва бу берганим менинг хузуримдаги нарсаларини хеч камайтирмайди, факат денгизга ботириб олинган игна денгиз сувини қанча камайтирса, (улар хам шунча камайтиришади).” (Ибни Ражаб рахимахуллоҳ мазкур ҳадиси қудсийни шархлаб айтадилар: “Халкларнинг барчаси тақводор бўлиб Аллоҳга тоат-ибодат қилганларида Аллоҳнинг мулкига бирор нарса зиёда қила олмайдилар. Шунингдек халкларнинг барчаси гунохкор бўлиб гунох қилишганида хам Аллоҳнинг мулкидан бирор нарсани камайтира олишмайди.”)

Таҳовийя ақидасининг енгил шарҳи
Матн соҳиби: Абу Жаъфар ибн Ахмад ибн
Муҳаммад ал-Аздий ат-Таҳовий

Теглар
Кўпроқ кўрсатиш
Back to top button
WP Facebook Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг