Янгиликлар

Йўлдошали домла «Қўйлиқ ота» масжидида суҳбат қилиб бердилар

Тошкент шаҳар «Ислом ота» жомеъ масжиди имом-хатиби Йўлдошали домла Каримов айтиб ўтганимиздек, 27 ноябрь куни Тошкент шаҳар, Миробод тумани «Қўйлиқ ота» жомеъ масжидига ташриф буюрдилар. Хуфтон намозини жамоат билан адо этиб, масжид қавмига «Ёшларни илмга рағбатлантириш» мавзусида мазмунли суҳбат қилиб бердилар. Суҳбатда бугунги куннинг долзарб масалаларидан бири — келажав авлод тарбияси, ёшларни илм-маърифатга тарғиб қилиш ҳақида маълумотлар бердилар. Суҳбат сўнгида диний савол-жавоб ўтказилиб, саволларга тўғри жавоб берганларга ҳадялар берилди.

www.islomota.uz

Теглар
Кўпроқ кўрсатиш
Back to top button
WP Facebook Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг