РасмларЯнгиликлар

«ТАНГАОРОМ» МАСЖИДИДА ЖУМА СУҲБАТИ

Жорий йилнинг 5 февраль – жума куни Тошкент шаҳар Яшнобод тумани «Ислом ота» жомеъ масжиди имом хатиби Йўлдошали домла Каримов Қашқадарё вилояти, Деҳқонобод туманидаги «Тангаором» жомеъ масжидида бўлиб, «Сеҳр, фолбинлар ва дуохону иссиқ-совуқ қилувчилар» мавзусида суҳбат қилдилар ва қавмга жума намозини ўқиб бердилар.

«Тангаором» масжиди ҳақида

 “Танга ором” Деҳонобод тумани Қорашина шаҳарчасида жойлашган.  “Танга ором” масжиди Мустақиллик йилларида қурилган масжидлардан биридир.

Масжидга “Тангаором” деб ном қўйилиши сабаби қуйидагича: Маълумотларга кўра, Деҳқонобод туманининг дастлабки номи “Тангиҳарам” бўлган. Бу ҳақда “Ўзбекистон топонимларининг изоҳли луғати” китобида: “Деҳқонобод-район. Дастлабки номи Тангиҳарам (1925) (марказдаги қадимий қишлоқнинг номидан). 1935 йилда Ғузор районидан ажралиб чиқиб, қишлоқ ва район Деҳқонобод деб аталган. Район маркази 1976 йили Қорашина қишлоғига кўчирилган” дейилади. Тангиҳарам қишлоғи бошқа манбада “Тангарам қишлоғи” деб ҳам берилган. “Ўзбекистон Миллий энциклопедияси”да: “Деҳқонобод-Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги шаҳарча. 1935 йилгача Тангарам қишлоғи деб айтилган” дейилади. Шу “ Тангиҳарам” ва “Тангарам” атамалари асосида масжидга “Танга ором” деган ном берилди.

“Танга ором” масжидининг тарҳи тўғри тўртбурчак шаклида бўлиб, унинг бўйи 32 метр, эни эса 18 метрни ташкил қилади. 

1998 йил 13 август куни Ўзбекистон Адлия Вазирлиги томонидан қайта рўйхатга олинган.  2002 йилда масжид қайта таъмирланди. 

2013-2014 йилларда масжиднинг таҳоратхонаси қайта қурилиб, унда таҳорат олиш учун қулайликлар яратилди. 

www.islomota.uz

Теглар
Кўпроқ кўрсатиш
Back to top button
WP Facebook Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг