Мақолалар

ҒОР ВА ОЛТИНЛАР

Бир подшоҳ ярим кеча ўз қўшини билан бир ғордан ўтиб борар экан, “Оёғингиз остида учраган нарсалардан олиб кетинг” дея амр қилди. Қўшиндагилардан бир гуруҳи: “Кўп юрдик, жуда чарчаганмиз, энди кечаси билан оёғимиздаги нарсаларни ҳам йиғамизми?” – деб ҳеч нима олмадилар. Иккинчи бир гуруҳ: “Подшоҳимиз айтган экан, бир оз тўплай қолайлик, буйруққа қарши чиқмайлик. Зеро, подшоҳга бўйсуниш керак”, – деб озгина нарса олдилар. Учинчи гуруҳ эса: “Подшоҳимиз бежизга бундай демади, бунда қандайдир ҳикмат бўлиши керак”, – дея тўрваларини тўлгунча қўлга илинган нарсалар билан тўлдирдилар. Кун ёришганда қарасаларки, олтин конининг ёнидан ўтган эканлар. Оёқларига теккан нарсалар эса олтин бўлган экан. Буни билганларида эса, ҳеч нарса олмаган биринчи гуруҳ: “Эҳ, нега олмадик-а!? Нега подшоҳимизнинг гапига кирмадик, қанийди олганимизда… Битта бўлса ҳам олганимизда эдик”, – деб пушаймон бўлдилар. Озгина олган иккинчи гуруҳдагилар: “Эҳ, яна озгина олсак эди. Чўнтакларимизни, халталаримизни тўлдирсак бўлар экан…” – деб қолишди. Кўп олган учинчи гуруҳ эса: “Кошки кераксиз нарсаларимизни ташлаб юбориб, кўпроқ олганимизда эди. Ҳамма нарсаларимизни тўлдирганимизда эди. Бундан ҳам кўпроқ олиб қолганимизда эди…” – дея кўп олганларига қарамай янада кўпроқ олмаганига афсусланишибди.

*    *    *

   Қиссадан ҳисса:
   Ривоятда келтирилган Подшоҳ – Аллоҳдир! Қўшин – бандалар, ғор – бу дунё, қоронғулик – ҳаётимиз, олтинлар – солиҳ амаллар ва савобли ишлардир! Кун ёришиши – Қиёмат кунидир.
Аллоҳ таоло ҳаммамизга намоз ўқинг, солиҳ амал қилинг деб буюраяпди. Бандаларни бир қисми ҳудди биринчи гуруҳга ўхшаб, намоз нима керак, савоб нима керак деб ўзбошимчалик қилиб гуноҳ қилишда давом этмоқда. Бошқа бир гуруҳ бандалар ихлоси, Охиратга, Жаннат ва Дўзаҳга ишонмасада Аллоҳни айтгани, ёки одамлар кўзи учун кам-кам бўлсада нимадир савоб ишларни қилиб қўйишаяпди. Учинчи гуруҳ бандалар эса Аллоҳн буйруғига тўлиқ амал қилиб савоб ва солиҳ амаллар устида. Бир кун ғордан чиқамиз, яъни Қиёмат қоим бўлиб бу дунёда Аллоҳ буюрган амаллар қанчалар қийматга эгалигини тушунамиз. Лекин унда афсус қилганимиз билан кеч бўлади. Аллоҳ буюрдими, демак ҳикмати ва фойдаси бор. Бажариш керак азизлар!

Телеграм каналимиз:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGGvVxjpov993rSgA

Теглар
Кўпроқ кўрсатиш
Back to top button
WP Facebook Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг