Янгиликлар

ИСҲОҚЖОН ДОМЛА «ИСЛОМ ОТА» ЖОМЕЪ МАСЖИДИГА ТАШРИФ БУЮРДИЛАР

Юртимиз уламоларининг навбатдаги ташрифлари Тошкент шаҳрида бошланди. Таниқли уламолар пойтахтимиз масжидларига ташриф буюришиб, жомеъ масжидларда намоз ўқиш учун жамланган жамоатга мавлид ойи фазилати, юртимизда динимизнинг соф маърифатини танитиш, диний-маърифий соҳаларда амалга оширилаётган улкан ислоҳотлар ва ушбу ислоҳотларнинг самаралари, шукроналик, тинчликнинг қадрига етиш ва бошқа бир қанча мавзуларда мавъизалар қилиб беришмоқда. 
Шу муносабат билан 15 октябрь муборак жума куни аср намозига Тошкент шаҳар «Ислом ота» жомеъ масжидига муҳтарам устоз Исҳоқжон домла ташриф буюрдилар. Устоз билан бирга аср намози адо қилингач, Исҳоқжон домла жамоатга бугуннинг долзарб мавзуларидан бўлган «Тинчлик, офият, жамиятни инқирозга олиб борадиган масалалар» ҳақида намозхонларга илмий асосда мазмунли суҳбат қилиб бердилар.
Маърузалар савол-жавобларга уланиб кетди. Ташрифлар давом этмоқда бизни кузатиб боринг.
•┈┈┈┈••❈•••✾•••❈••┈┈┈┈•
👉 Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️ islomota.uz
🔄 https://t.me/joinchat/AAAAAEGGvVxjpov993rSgA
Теглар
Кўпроқ кўрсатиш
Back to top button
WP Facebook Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг