Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ислом ўзидан олдинги барча гуноҳларни кечирилиши ва мағфират қилинишига сабаб бўлади. Бу борада жудаям кўп ояти карима ва ҳадиси шарифларда баён этилган бўлиб, жумладан: Аллоҳ таоло Анфол сурасининг 38-оятида шундай марҳамат қилади:
قُلْ لِلَّذِينَ كَفَرُوا إِنْ يَنْتَهُوا يُغْفَرْ لَهُمْ مَا قَدْ سَلَفَ وَإِنْ يَعُودُوا فَقَدْ مَضَتْ سُنَّةُ الْأَوَّلِينَ (38)
“Кoфир бўлгaнлaргa aйтинг, aгaр (куфрдaн) тўxтaсaлaр, ўтмиш (гунoҳ)лaри кeчирилур бoрдию (куфргa) қaйтсaлaр, (ундa) oлдингилaрнинг йўли (ибрaт сифaтидa) ўтгaн”. Анфол 38-оят.
Шунингдек Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳадисларида бу борада шундай баён қилганлар:
قد ثبت في الصحيح عن عمرو بن العاص أن النبي صلى الله عليه و سلم قال له “يا عمرو أما علمت أن الإسلام يهدم ما كان قبله و أن التوبة تهدم ما كان قبلها”
Амр ибн Осдан ривоят қилинган саҳиҳ ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом унга дедилар: “Эй, Амр, Ислом ўзидан олдинги барча гуноҳларни йўқ қилиб юбориши ва тавба ҳам ўзидан олдинги барча гуноҳларни йўқ қилишини билмасмидинг?” Аҳмад ва Муслим ривояти.
Мазкур ояти карима ва ҳадиси шарифларга кўра, атеист ёки даҳрий бўлган кимса исломни қабул қилиши билан унинг барча гуноҳлари, жумладан ўз жинсини ўзгартириш билан боғлиқ бўлган катта гуноҳи ҳам иншааАллоҳ мағфират қилинади ва мазкур шахсга бундан кейин агар имкони бўлса, яна ўзининг асл Аллоҳ яратган жинсига тиббий жарроҳлик йўли билан қайтиши лозим бўлади. Чунки биринчидан бугунги ривожланган тиббиётда бу иш қийинчилик туғдирмайди. Иккинчидан эса, ислом дини таълимотларига кўра, Аллоҳ таолонинг хилқатини ўзгартиб бўлмайди ва бу динимизда катта гуноҳи кабиралардан бири ҳисобланади. Бу борада Аллоҳ таоло ўз каломида шундай деган:
فَأَقِمْ وَجْهَكَ لِلدِّينِ حَنِيفًا فِطْرَةَ اللَّهِ الَّتِي فَطَرَ النَّاسَ عَلَيْهَا لَا تَبْدِيلَ لِخَلْقِ اللَّهِ ذَلِكَ الدِّينُ الْقَيِّمُ وَلَكِنَّ أَكْثَرَ النَّاسِ لَا يَعْلَمُونَ (30)
“Бaс, (Эй, Муҳaммaд,) юзингиз (ўзингиз)ни дoимo тўғри бўлгaн диндa (ислoмдa) тутинг! Инсoнлaрни ўшa aсoсдa ярaтгaн Aллoҳнинг ярaтувчилигини (aнглaнгиз!) Aллoҳнинг ярaтишигa ўзгaртириш йўқ. Энг тўғри дин шудир, лeкин кўп oдaмлaр билмaслaр”. Рум 30-оят.
Шунинг учун ҳам мазкур шахсга агар ўзининг асл ҳолатига қайтишни имкони бўлса ва бу иш унинг саломатлигига жиддий зарар келтирмаса, яна асл ҳолига қайтиши лозим бўлади. Аммо, агар мазкур ҳолатда, унинг яна аслига қайтиш имкони бўлмаса, ёки саломатлигига жиддий зарар келтирадиган бўлса, у ҳолда ўз жинсини ўзгартирмасада, аслида қайси жинс вакили бўлган бўлса, унга мазкур жинс вакилларига тегишли аҳкомлар жорий қилинади. Яъни масалан: аслида у инсон эркак бўлган бўлса ва ўз жинсини ўзгартириб аёлга айланган бўлса ҳам унинг аёллар билан мулоқот қилиши ножоиз саналади ва аёллар билан намозда бир сафда тура олмайди зеро у эркак ҳисобланади. Ёки аксинча, асли аёл қилиб яратилган бўлсаю, ўз жинсини эркак жинсига ўзгартирган бўлса ҳам мазкур шахс аёллигича қолаверади ва унга эркаклар билан мулоқот қилиши жоиз бўлмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.