МақолаларТафсир

ҚУРЪОНИЙ МЎЪЖИЗА: КУЛГИ ВА ЙИҒИ

Қуръони каримда бундан ҳам ажойиб мўъжиза зикр қилинган. Ояти каримада айтилади:

وَأَنَّهُ هُوَ أَضْحَكَ وَأَبْكَىٰ

“Албатта, кулдирган ҳам, йиғлатган ҳам Унинг Ўзидир” (Нажм сураси, 43-оят).

Кўпчилигимиз мазкур ояти каримани яхшилаб тафаккур қилиб кўрмаймиз. Лекин бу оятда энг катта мўъжизалардан бири айтилган. Аллоҳ таоло “Албатта, кулдирган ҳам, йиғлатган ҳам Унинг Ўзидир” демоқда. Яъни, йиғи ҳам, кулгу ҳам аслида Аллоҳдан бўлади дегани. Аллоҳ таоло кулиш ва йиғлаш сифатини ҳаммага берган. Берганда ҳам бир хил қилиб берган. Дунёда “инглизча кулгу”, “америкача кулгу” ёки “африкача кулгу” деган нарса йўқ. Ҳамма бир хил кулади ва бир хил йиғлайди.

Агар йиғи ёки кулгуни ҳар ким ўзи пайдо қилиб олганида ҳамманинг кулгуси ёки йиғиси ҳар хил бўларди ва буни ажратиб олиш қийин кечмасди. Комедияли фильмлар қўйилганда америкаликлар ҳам, европаликлар ҳам кулади. Ҳатто шундай комедик фильмлар борки қайси тилда бўлса ҳам ҳаммани кулдира олади. Худди шунингдек шундай фильмлар борки ҳаммани йиғлатади. Кимдир айтиши мумкин: “Ҳамма ҳам бирдек кулмаслиги ёки йиғламаслиги мумкин-ку? Баъзилар кулса, айримлар умуман кулмаслиги мумкин” деб. Ундай инсон оятни яхши англамаган бўлади. Ояти каримада “Албатта, кулдирган ҳам, йиғлатган ҳам Унинг Ўзидир” дейилмоқда. Ҳаммани кулдиради, ҳаммани йиғлатади деган маъно йўқ. Аксинча инсон йиғлаганда ҳам, кулганда ҳам ўз ихтиёри билан эмас, балки Аллоҳнинг изни ила йиғлайди ёки кулади. Бу масалага инсон ихтиёрининг алоқаси йўқ. Ҳеч ким “мен ҳозир табиий кулиб бераман” ёки “табиий йиғлаб бераман” демайди, бундай қила олмайди ҳам. Балки шунчаки ёлғондан кўрсатиб бериши мумкин.
Ҳақиқий кулгу билан ҳақиқий йиғи эса Аллоҳ томонидан келади. Шунинг учун ҳам ҳамма бир хил кулади ва бир хил йиғлайди. Ўз кулгуси ва йиғисига эгалик қила олмайдиган инсон қандай қилиб “мен ўзимга ўзим хўжайинман” дейиши мумкин?!

Шайх Муҳаммад Мутавалли Шаъровий.

Mehrob.uz сайтидан

Теглар
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг