Янгиликлар

ФИНЛАНДИЯЛИК ДИН ПЕШВОЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ЯНГИ БОСҚИЧДА

Бугун, 14 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Финландия мусулмонлари жамияти имоми Рамил ҳазрат Беляев бошчилигидаги делегацияни қабул қилдилар.

Фин юртининг дин пешволари айни кунларда мамлакатимизда кенг нишонланаётган 16 ноябрь – “Халқаро бағрикенглик куни” муносабати билан ўтказилаётган тадбирларда фаол иштирок этмоқдалар.

Мулоқотда Ўзбекистон ва Финландия ўртасидаги ҳамкорлик йилдан-йилга ривожланиб бораётгани, ўтган ойда Финляндия Президентининг мамлакатимизга расмий ташрифи икки давлат ўртасидаги дўстона алоқаларни янги босқичга кўтаргани, айниқса, ижтимоий-иқтисодий, таълим, илм-фан, маданият, туризм соҳаларида ҳамкорлик ривожланиб бораётгани, хусусан, ўтган йили Ўзбекистон мусулмонлари идораси делегацияcининг Финландияга сафари жуда ҳам самарали кечганига урғу берилди.

Финландия делегацияси мамлакатимизда амалга оширилаётган диний-маърифий ислоҳотлар, миллатлараро тотувлик ва бағрикенглик борасидаги ишларни юқори баҳолаб, икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришдан манфаатдор эканини билдирди.

Учрашув самимий руҳда ўтиб, томонлар эсдалик совғалари алмашдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Теглар
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг