Янгиликлар

Хушхабар: «Руҳий тарбия» туркумининг 1-жузи қозоқ тилида чоп қилинди!

Сўнгги йилларда фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг илмий меросини ўрганиш ва етказиш ниятида кўпгина хайрли ишлар қилиняпти. Жумладан, устозимизнинг китоблари қирғиз, қозоқ, уйғур, қорақалпоқ, рус ва бошқа қатор тилларга таржима қилиниб, кенг жамоатчиликка тақдим этилмоқда.

Ана шундай хайрли ишлардан бири «Руҳий тарбия» китобининг қардош қозоқ тилига таржима қилиниши бўлди. Китобнинг «Покланиш» номли биринчи жузи Қуттиқиз ҳожи ая ҳамда Самал хоним томонларидан таржима қилиниб, илк бор нашр этилди. Таржима ишига Оралхан Сайдманов раҳбарлик қилган.

Янги китобнинг тақдимоти Қозоғистон Республикасининг Алма-ата шаҳридаги Нур Муборак университетида ўтказиладиган бўлди. Тақдимотга уламолар, аҳли илм устозлар ҳамда маърифий соҳа мутахассислари ташриф буюрадилар.

Тақдимот 2025 йил 15 ноябр куни соат 11:00 да бошланади.

Азизлар, барчани руҳий камолотга элтувчи, қалбга хотиржамлик шукуҳини берувчи маърифий суҳбатга таклиф қилиб қоламиз.

Тақдимотга ташриф буюриб, илм ва зиё чашмаларидан баҳраманд бўлинг!

www.islom.uz

Теглар
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг