Янгиликлар

БОҒ БАРПО ЭТИШ – САДАҚАИ ЖОРИЯДИР

Яшил макон

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ““Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармонларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратиляпти.
Фармонга биноан 2025 йилда маҳаллаларнинг экологик қиёфасини яхшилаш, кўчаларда яшиллик даражасини ошириш, экологик жиҳатдан қулай
ва фаровон яшаш муҳитини шакллантириш мақсадида 200 миллион туп дарахт ҳамда буталар экиш белгиланган.
Кузнинг сўнгги ойи – ноябрда ҳам мазкур вазифалар ижроси изчил бажариляпти. Бу жараёнда диний соҳа ходимлари ҳам фаол.
Бугун, 15 ноябрь куни Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов бошчиликларида пойтахтимизнинг барча масжидларида хусусан Шайхонтоҳур туманидаги «Хўжа Аҳрор Вали» жоме масжиди ҳудудига манзарали ва мевали кўчатлар ўтқазилди.
Туманлар бош имомлари, имом-хатиблар ва маҳалла фаоллари биргалашиб сўлим боғ барпо этдилар.
Атроф-муҳитни озода сақлаш, атмосфера ҳавосининг ифлосланиши олдини олишда дов-дарахтлар фильтр вазифасини ўтайди. Шу боис днимиз мазкур хайрли ишга тарғиб қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қайси мусулмон экин экса, ундан ейилса, унга садақа бўлади. Ўғирлангани ҳам унинг учун садақадир. Йиртқичлар егани ҳам унинг учун садақадир. Қушлар егани ҳам унинг учун садақадир. Ўша экиндан бирортаси манфаат олса, унинг учун садақа бўлади”, дедилар (Имом Муслим ривояти).
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу ривоят қилган бошқа бир ҳадисда эса: “Агар қиёмат бўлиб қолса ва биронтангизнинг қўлида хурмо дарахти бўлса, уни экиб қўйсин”, дейилган (Имом Аҳмад ривояти).
Кўчат экиш инсонга нафақат тириклигида, балки вафотидан сўнг ҳам манфаат етказиб туради, яъни қиёмат кунигача садақаи жория сифатида банда фойдасига хизмат қилади.
Тошкент шаҳридаги барча масжидларда 1400 тупга яқин кўчатлар ерга қадалди. Бугун экилган кўчатлар кўкка бўй чўзиб, боғу бўстон бўлади, иншоаллоҳ.

Тошкент шаҳар вакиллиги
Матбуот хизмати

Теглар
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг