Мақолалар

Бу ҳақ мактабдир, ҳақни гапирувчи мактабдир

Мўмин-мусулмонларни зимдан бир неча тоифага ажратиб, шу тариқа умматнинг бирлигига рахна солинмоқда. Биз ҳозир бундай тоифаларнинг икки асосий белгисини айтиш билан кифояланамиз. Бу – таҳаллул ва ташаддуддир, яъни ўта енгил олиш ва ўта қаттиқ олиш. «Таҳаллул мактаби» динни енгил санаб, унга енгил-елпи амал қилишга чақиради. «Ташаддуд мактаби» эса ўта чуқур кетиб, қаттиқ ушлашни, мутаассибликни ёқлайди. Демак, уларнинг бири динда фақат осон йўлни, енгил йўлни танлашга чақирса, бошқаси фақат қаттиқ туриш тарафдори. Бу жуда чуқур ўйланган усул, чунки одамларнинг табиати шундай: бир тоифа енгилликни ёқтирса, иккинчиси қаттиқ туришни ёқлайди. Аммо учинчи йўл ҳам бор бўлиб, бугунги кунда мана шу уч мактаб, яъни уч йўналиш шаклланган. Ҳанафий фиқҳига кириш айнан шуни ўрганишдан бошланади. Мазкур уч йўналиш юқорида айтиб ўтилган «ташаддуд», яъни таассубона қаттиқ туриб олиш йўналиши, «таҳаллул», яъни енгил-елпи амални ёқлаш йўналиши ҳамда бу икки йўлнинг ўртаси – «тавассут», яъни мўътадиллик йўналишидир. Мазкур икки йўналиш мустамлакачилик таъсирида пайдо бўлган. Учинчи, мўътадил мактаб эса соф Исломни авлоддан авлодга етказиб келаётган мактабдир. Бу ҳақ мактабдир, ҳақни гапирувчи мактабдир.

«Ҳанафий мазҳабига теран нигоҳ» китобидан

www.islom.uz

Теглар
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг