ИММУНИТЕТНИ КЎТАРИШНИНГ ОСОН ЙЎЛИ
Чаканда, брусника, бодрезак, четан, лимон каби нордон мевали ичимликларни истеъмол қилиш иммунитетни кўтаришнинг самарали усули ҳисобланади. Уни тайёрлаш учун мевани сувли банкага солиб, майдалаш керак. Бундай ичимлик коронавирусни юқтириш хавфини камайтиришга ҳам ёрдам беради. Бу ҳақда «NEWS.ru» билан суҳбатда россиялик терапевт Ольга Бурлакова маълум қилди.
Лимон ёки резамевали сув организмда кислота-ишқор мувозанатини тиклашга ҳамда уни кўп миқдорда витаминлар билан тўйинтиришга ёрдам беради. Бу одамнинг иммун тизимига ниҳоятда ижобий таъсир кўрсатади. Фақат тоза сув ичишни унутмаслик керак, дея таъкидлайди терапевт. Камроқ касал бўлиш учун тана вазнининг ҳар бир килоси учун 30 мл.дан суюқлик ичиш тавсия этилади.
Иммунитетни мустаҳкамлашга, шунингдек, прополис тиндирмаси ҳам ёрдам беради. Уни оғиз билан бурунга томизиш кифоя.
Бундан ташқари, кўп касал бўлмасликка ерқалампир, васаби ва қалампир ҳам ёрдам беради. Гап шундаки, улар одам иммун модуляцияловчи ҳужайраларнинг тахминан 70%и жойлашган ҳазм қилиш тизимини рағбатлантиради.
Иммунитетни кучайтиришга она сути ҳам ёрдам беради. Негаки, у озиқ моддаларнинг чинакам хазинаси саналади. Уни ҳабдори ёки мумиё кўринишида ҳам топса бўлади, дейди Бурлакова.
Агар одам кўп касал бўлишни хоҳламаса, иммуномодуляторларни қабул қилишдан бош тортишига тўғри келади. Чунки иммун тизим бундай дори препаратларига нисбатан ниҳоятда таъсирчан бўлади.
Иммуномодуляторлар одамнинг кўп касал бўлмаслигига ёрдам бермайди, аксинча, соғлиғини баттар ёмонлаштиради. Агар одам бундай препаратларни узоқ вақт қабул қилса, унинг иммун ҳужайралари мўлжалдан адашиб, организмдаги бактерия ва вирусларни «танимай» қолади. Бу эса пандемия даврида жуда хавфли.