Мақолалар

МЕҲР МУРУВВАТЛИ БЎЛИШ ИНСОННИНГ УЛУҒ ФАЗИЛАТИ

       Ҳазрат Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳи салом чин маънода меҳр мурувват тимсоли эдилар. У муборак Зотнинг шахслари, ҳаётлари, турмуш тарзлари барчага ўрнакдир. Сарвари коинот Аллоҳнинг хилқатига энг меҳрли, энг мурувватли киши эдилар Аллоҳ таолло Қуръони карим “Бақара” сурасининиг 27-ояти каримасида шундай марҳамат қилади:“Қайсики, (улар) Аллоҳ аҳдини унинг битимидан кейин бузадиган, Аллоҳ боғланишига буюрган нарсаларини узадиган ва ерда бузғунчилик қиладиган кимсалардир. Улар, албатта зиён кўрувчилардир”(“Бақара – 27”)Қуръони карим маъноларини ўзбек тилига ўгирган олимларимиздан бири устоз  Абдулазиз Мансур :“Аллоҳ боғланишига буюрган нарсаларни узадиган” калимасини шундай шарҳлайди.Боғланишга буюрган нарсалар деганда,қавм-қариндошчилик алоқаларини боғлаш, уларга силаи раҳм қилиш,инсоний алоқаларни боғлашга,иймон ва диндошлик муносабатларни алоқаларни боғлашга ва ҳоказо ишларга буюрилган.Силаи раҳм – яқинлар билан қариндошлик ришталарини боғлашлик, дўсту биродарга, инсонларга, мискин ва фақирларга  меҳр-мурувват кўрсатишдир.Демак, ояти каримада айтилишича, Аллоҳ боғланишига буюрган нарсаларни, жумладан, силаи раҳм – меҳр-мурувват кўрсатишни узадиган кимсалар зиён кўрадиганлардир.Ер юзида осойишталик, тотувлик, тинчлик, бирдамлик ҳукм суриши учун унда яшайдиган одамлар бир-бирлари билан яхши муомалада бўлмоқлари лозим. Эҳтиёжманд кишиларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилиши, қўллаб қувватланиши даркор. Инсонларнинг қалблари меҳрнинг маконидир. Қалби пок кишининг мурувватли-саҳоватли бўлиши шубҳасиз. Демак, мана шундай қалби тоза, саҳий кишилар ўз ёрдамларини:Ота-онага қариндош уруғларга, етимларга (ногирон кишиларга). мискину фақирларга кўрсатишлари керак Ҳам ширин сўз, мулойим муомала билан, қолаверса, имкон қадар уларнинг эҳтиёжини қондирса, бундай инсонларга ажрў мукофатни аввало, Аллоҳ таолонинг ўзи беради. Инсонларнинг дуосию олқишига ҳам сазовор бўлади.Қариндошлар –инсоннинг яқинлари,  уруғлари бўлиб, улар билан доимо боғланиб туриш, хабардор бўлиб, кези келса ёрдам бериш хайрли амалдир. Жамиятдаги яна бир тоифа –етимлардир.Ҳақ  дин бўлган Ислом етимларга жиддий эътибор қаратиб, ҳаётда уларнинг саодат топиб яшашлари учун, бошқа инсонлардан кам бўлмасликлари учун барча тадбирни кўради.Меҳр-мурувватни ота-онасидан топа олмаган етимлар, хайри эҳсонни жамияти –атрофида яшаётган кишилардан топади. Юртимиз Ўзбекистонда ҳам бу борада хайрли ишлар амалга оширилмоқда. “Меҳрибонлик” уйларида таълим ва тарбия топаётганларга доимий ғамҳўрлик кўрсатиб келинмоқда. Мискинлар- кам таъминланган, иқтисодий ёрдамга эҳтиёжи бор кишилар тоифаси динимиз кўрсатмаларига кўра, бу гурух вакилларига ҳам меҳр-мурувватли инсонларнинг ёрдами лозим бўлади.

   Жамиятнинг соғлом бўлиши унда яшайдиган кишиларга боғлиқдир. Инсонлар бир-бири билан яхши муносабатда булса, Аллоҳ ва унинг Расулининг амрига бўйсуниб ҳаёт кечирса, кишилар қалбини шод қилишни, ҳаётига, умрига хурсандчилик бахш этишни йулга қўйса, айни шу инсон, саодат топоди.  Дунё ва охират яхшиликларига муяссар булади. Бандаларнинг ҳам бир-бирлари билан марҳаматли бўлишларини хуш кўради ва бундай кишиларга гўзал диёр- жаннатни ваъда қилади. Демак, инсонлар нафақат инсонларга, атрофидаги ҳайвонларга, наботот оламига, ҳам меҳр шафқат кўзи билан қарамоғи лозим.Набий алайҳи салом қиёматга қадар келадиган мусулмон умматига, қолаверса, бутун инсониятга меҳр-мурувватли булиш борасида муборак ҳадислари воситасида таълим берадилар.Абу Айюб ал-Ансорий ривоят киладилар: “Бир одам Расуллох саллалоху алайхи васалламга” : Менинг жаннатга кирмоғига сабаб бўладиган амаллар ҳакида сўзлаб берсангиз! –деди. Шунда қавм: “Унинг нима иши бор экан? –дея қизиқиб сўрашади. Жаноб Расуллоҳ: “Бир зарурат билан келибди, -деб кўйдилар. Сунг: “ Жаннатга кирмоғинг учун Аллоҳ таоллога Ҳеч нарсани ширк  келтирмай ибодат килмоғинг, намоз уқимоғирг, закот бермоғинг ва қариндошларига мурувват кўрсатмоғинг даркор” , -дедилар. Ушбу ҳадис “Ал- Жомий ас-Сахийҳ” тўпламида “Қариндошларга мурувват курсатмоқниниг фазилатлари хусусида” фаслида келтирилади.Имом Исмоил ал- Бухорийнинг”Ал-адаб ал-муфрид” асарларида силаи раҳм мавзуси доирасида қуйидаги сарлавҳалар остида ҳадислар келтирилади:

  1. Қариндошликни узиб юбормасликнинг фазилати ҳақида.
  2. Силаи раҳм умрини зиёда қилиши ҳақида.
  3. Силаи раҳм қилган кишини Аллоҳ таоло яхши кўриши ҳақида.
  4. Қайси бир қавмлар ичида силаи раҳм қилмайдиган киши бўлса, уларнинг ҳеч бирига ҳам Аллоҳ таолонинг раҳмати бўлмаслиги ҳақида.
  5. Силаи раҳм қилмайдиган кишига бу дунёнинг ўзидаёқ азоб-уқубат етиши ҳақида.
  6. Золим қариндошига силаи раҳм қилувчининг фазилати ҳақида.
  7. Марҳаматли, меҳр-шафқатли бўлмаган кишига Аллоҳ таоло ҳам марҳамат килмайди.
  8. Ёш болаларга марҳаматли бўлиши ҳақида.
  9. Аҳли аёлларига раҳмдил бўлиш ҳақида.
  10. Уй ҳайвонларига марҳаматли бўлиш ҳақида.

                        Айни замонамизда ҳам юртимизда бир қанча миллат ва элат вакиллари истиқомат қилади. Уларнинг барчаси юртнинг фуқаросидир.Ҳаёт қийинчиликларга дуч келганларида уларга ҳалқимиз ва хукуматимиз томонидан ғамхўрлик ва меҳр – мурувват кўрсатилади.          

            Ибн Зайёд улуғлариниг биридан: “Сизларда мурувват нима?” –деб суради.

            У : “Тўртта хислат”,-деди          

  1. Киши гунохдан узоқлашиши лозим. Зеро, гунохкор хор бўлади, унда мурувват бўлмайди.
  2. Ўзида бор молини ислох қилиши, фасад қилмаслиги лозим.
  3. Ахлига улар мухтож бўладиган нарсани хозирлаб кўйиши лозим. Кимнинг ахли аёли инсонларга мухтож бўлса,унинг муруввати бўлмайди.
  4. Ўзига мос келадиган таом ва шаробга аҳамият бериши ва ўшанда истеъмол қилиши лозим

            Баъзи уламолар “Мурувватлининг афзали сўзида содик, ахдига вафодор бўлиш, ўзининг фойдасига сарф-ҳаражат, қилиш”, -дейиладиХасан Басрий айтадилар:”Тўртта нарса кишининг мурувватлигидан далолат беради 

  1. Тилининг ростгуйлиги2. Биродарларининг хато-камчиликларини кечира олиши.
  2. Ахли замониниг таниқли кишисига саховат қилиши4. Таниш ва кўшниларга озор беришдан тийилиши.

     Демак, киши хаётининг барча жабхасида мурувватли бўлмоғи лозим экан.

Юртимиздаги ёши улуҳ, нуроний отахон, онахонларимизнинг дуоларини олсак, уларга меҳр-мурувватли бўлсак, айни саодатдир. Қолаверса, меҳрга мухтож кишиларни ҳам унутмасдан, уларнинг холидан тез – тез хабар олиб туриш яхши амал хисобланади

 

Жасурбек РАУПОВ

“Ислом ота” жомеъ масжид имом-хатиби

Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг