МАШРИҚЗАМИН – ҲИКМАТ БЎСТОНИ
Оз бўлса ҳам баракаси бўлсин.
***
Номард иш битгач гина қилади.
***
Яхши ёмон бўлиши мумкин , лекин ёмон ҳеч қачон яхши бўлмайди.
***
Севган ҳамма азобни ўзига олади.
***
Озда ҳикмат, Кўпда иллат.
***
Кўпчилик тарозига ўхшайди: бошқаларни ўлчайди-ю, ўзини ўлчолмайди.
***
Ким бир лаҳзада мангуликни яратади, кимнинг бутун умри беҳуда ўтади.
***
Ким қайси даврада юрса, ўшанинг гапини айтади.
***
Инсон билмаган нарсасига қизиқади – билганинг қизиғи йўқ.
***
Қадрсиз меҳнат қаритади.
***
Дунёда нодоннинг ўзини доно кўрсатишидан-да кулгили нарса бўлмаса керак.
***
Нодоннинг ҳақиқатига ўзидан ўзга ишонмайди.
***
Ҳайвон ҳам нодондан афзал, чунки сезгилари унга тўғри йўлни кўрсатади.
***
Муҳаббатни куч билан ушлаб туриб бўлмайди.
***
Керакка югуриб етолмайсан, кераксиз оёғингнинг остидан чиқади.
***
Муттаҳамлик касб эмас, табиат.
***
Нодон оқибатни кўролмайди.
***
Нафс кишининг қўл-оёғини боғлаб беради.
***
Бировга қолган кун ўтмас.
***
Бермаснинг оши битмас.
***
Ваҳимачи ўзини ҳам, ўзгаларни ҳам қийнаб яшайди.
***
Қаноатсизлик одамни адо қилади.
***
Оиланинг устуни муҳаббат – жангу жанжал эмас.
***
Оқил тадбир билан, жоҳил занжир билан.
***
Яхши дуо олиб яшайди, ёмон қарғиш.
***
Тенгинг йўқ жойга борма.
***
Кундалик жангу жанжал оила устунига тинимсиз урилаётган болтадир – у бир куни бу устунни емиради.