Янгиликлар
Хива шаҳрига янги бош имом-хатиб тайинланди

Хива шаҳар «Сайд Ниёз Шоликор» жомеъ масжиди имом ноиби бўлиб ишлаб келаётган Бектемир Ходжаев Хива шаҳар бош имом-хатиби ва ушбу масжид имом-хатиби этиб тайинланди.
Маълумот учун: Бектемир Исмоилович Ходжаев 1977 йилда Хива туманида таваллуд топган. 2001 йилда Тошкент ислом институтини тамомлаган. Ўтган давр мобайнида (2001-2026 йиллар) Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида турли масъул лавозимларда самарали фаолият юритган.
Аллоҳ таоло Бектемир Ходжаевга масъулиятли ва хайрли ишларида куч-қувват ва муваффақият ато этсин.