Янгиликлар

Ҳинд уламоси Муҳаммад Салмон Мансурпурий ҳазратлари юртимизда

Азиз меҳмон

Ҳиндистонлик машҳур олим Муҳаммад Салмон Мансурпурий ҳазратлари юртимизга ташриф буюрдилар.

Бугун, 2026 йил 1 апрель куни юртимизга замонамизнинг беназир уламоси Муҳаммад Салмон Мансурпурий ҳазратлари ташриф буюрдилар. Бу зот «Дорул улум Девбанд»нинг собиқ мудир ўринбосари ва «Жамъияту уламои Ҳинд», яъни Ҳиндистон уламолари жамиятининг собиқ раиси, шайх Усмон Мансурпурий раҳимаҳуллоҳнинг катта ўғиллари бўладилар.

Азиз меҳмонимиз дастлаб «Hilol Nashr» матбаа-нашриётининг бош дўконига ташриф буюриб, у ердаги диний-маърифий адабиётни, турли йўналишлардаги китобларни кўздан кечирдилар, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг ҳаёт йўли ва илмий мероси билан танишдилар, Islom.uz порталидаги, Hilol Media маркази, хусусан, тасвирга олиш майдончаси, овоз ёзиш студиясидаги иш жараёнини кўздан кечирдилар.

Меҳмонларимиз «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» номидаги мажмуага ҳам ташриф буюриб, масжид имом-хатиби, устоз Исмоил Муҳаммад Содиқ билан учрашдилар, намоз ибодатини ўқиб, юртимизга тинч-осойишта, фаровон ҳаёт тилаб дуолар қилдилар.

Муҳаммад Салмон Мансурпурий ҳазратлари фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг Ватан, дин, халқ учун қилган улкан хизматларини юқори баҳоладилар, юртимиздаги барча ислоҳотлар қатори, диний-маърифий соҳадаги ижобий ўзгаришлар ҳам алоҳида эътирофга сазовор эканини мамнуният билан таъкидлаб, бунга бош-қош бўлиб турган юртбошимиз ҳаққига дуолар қилиб, бу каби хайрли ислоҳотларнинг бардавом бўлишига чин дилдан тилак билдирдилар.

Ҳиндистонлик машҳур олим Муҳаммад Салмон Мансурпурий ҳазратлари ҳақида маълумот

Теглар
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг