Мақолалар

ЖУМА КУНИ САФАР ҚИЛИШ ҲУКМЛАРИ

Агар Жумъа куни сафар қилишга тўғри келиб қолса, завол (яъни Жумъа вақти кириши)дан олдин йўлга чиқилса, ҳеч қандай макруҳлик бўлмайди, гарчи Жумъа ўқилмайдиган жойга борилса ҳам. Заволдан кейин, жумъа ўқилишидан олдин сафарга чиқишлик макруҳи таҳримийдир. Чунки, муқим кишига жумъа вақти кирганидан сўнг жумъага боришлиги вожибдир.

عَنِ ابْنِ عُمَرَ قَالَ: إِنَّ الْجُمُعَةَ لا تَمْنَعُهُ مِنَ السَّفَرِ مَا لَمْ يَحْضُرْ وَقْتُهَا.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Жумъа намози сафардан ман қилмайди, модомики намоз вақти кириб қолмаган бўлмаса» (Канз ул-Уммол).
Жумъа куни Пешин намозининг вақти кирганидан кейин сафар қилиш макруҳи таҳримийдир. Агар ўша пайтда сафарга чиқилмаса, поезд, самолёт ёки кемага ўхшаш транспортлардан қолиб кетиш хавфи бўлса, у ҳолда бу пайтда сафар қилса бўлади. Унинг зиммасига Жумъа намозини ўқиш вожиб бўлмайди.

إذَا كَانَ لَا يَخْرُجُ مِنْ الْمِصْرِ قَبْلَ أَدَاءِ النَّاسِ، يَنْبَغِي أَنْ يَلْزَمَهُ شُهُودُ الْجُمُعَةِ. قُلْت: وَيَنْبَغِي أَنْ يُسْتَثْنَى مَا إذَا كَانَتْ تَفُوتُهُ رُفْقَتُهُ لَوْ صَلَّاهَا وَلَا يُمْكِنُهُ الذَّهَابُ وَحْدَهُ تَأَمَّلْ.

«Инсонлар (жумани) адо қилишдан олдин шаҳардан чиқиб кетмаса, жумъада иштирок этиши лозим бўлади. Бу (масала)дан «Агар (жумъа) намозини ўқиса, ҳам сафарлари кетиб қолиб, ўзи ёлғиз кетишнинг иложи бўлмасалиги» истисно қилиниши лозим бўлади» дейман» (Баҳрур роиқ).
Дам олиш ёки саёҳат ёки иш юзасидан узоқ вақт кемада сафар қилувчилар сафар мобайнида Жумъа ёки ҳайит намозларини кемада ўқишлари жоиз эмас. Чунки Жумъа ва ҳайит намозларини дуруст қиладиган шартлардан бири, шаҳар ёки шаҳарга туташ бўлган қишлоқда ўқилишидир. Бундай ҳолатларда мусофир Жумъа намозининг ўрнига Пешинни жамоат билан адо этади.

Манба: fiqh.uz

 

Теглар
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг