Ақида
АЛЛОҲ ТАОЛОНИ ТАНИМОҚ БАЁНИ
Недур қуллуқ ани муштоқи бўлмоқ,
Ўзидин фони Ҳақға боқи бўлмоқ.
Тонимоқ Тангрини тонмоқ ҳаводин,
Кейин турмоқ фиоли нораводин.
Бўйинсунмоқ, югурмоқ «қил!» демишда,
Қазоға рози бўлмоқ барча ишда.
Умид этмак ўшал қудратли Шоҳдин,
Ёнардин хавф этиб, ёнмоқ гуноҳдин.
Яқин билмак, жамоат эътиқодин,
Кейин солмоқ мухолиф ижтиҳодин.
Ақийда билматан шайтона элдур,
Агар минг йил амал деб қилса, елдур.
Уёлма маърифатни ўрганурдин,
Танур жойинг бўлур, қолсанг танурдин.
Уёлмасдур талаб амрини олғон,
Қолур яхши уй олғандин уялғон.
Сўфи Оллоҳёр
“Саботул ожизийн”