Рамазон-2017Янгиликлар

16-РАМАЗОН КУНИДАГИ ХАТМИ ҚУРЪОНЛАР

2017 йил 11-июнь Муборак Рамазон ойининг Мағфират даҳасининг 16-кунидир. Тошкент шаҳридаги бир неча жоме масжидларда бу кеча Қуръони Карим хатмонаси – Каломуллоҳнинг сўнгги суралари ўқилиб, чин ихлос ила дуолар қилинади.

11.06.2017 санасида Тошкент шаҳридаги қуйидаги масжидларда Қуръони Карим хатмонаси якунига етади:

1. “Маҳаммад Умар ўғли Зокир” жоме масжиди. (Манзил: Учтепа тумани, Ҳамкор кўчаси 18-уй.) Масжид имом-хатиб ва қори – Саидов Худойберди.

2. “Тўлқин Акром ўғли” жоме масжиди. (Манзил: Олмазор тумани, Чиғатой Оқтепа маҳалласи, Форобий кўча 418-уй.Телефон: +998 71 246 06 86.) Масжид имом-хатиби – Сатимов Саҳобиддин. Қори: Қодиров Жамолиддин.

3.“Валихўжа ўғли Норхўжа” жоме масжиди. (Миробод тумани, Файзобод 1-тор кўчаси 26-уй. Телефон: +998 71 283 07 33.) Масжид имом-хатиби – Ҳамдамов Ҳабибулла. Қорилар: Шукуруллаев Омилхон, Шукруллаев Мухаммадалихон.

4.“Қуддуси Шариф” жоме масжиди. (Сирғали тумани, Қипчоқ кўчаси 66-уй. Тел.: +998 71 257 40 66) Масжид имом-хатиби – Ҳамидов Нўмонхўжа. Қори: Каримов Абдурауф.

ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги Матбуот хизмати

Теглар

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг