МақолаларРамазон-2017

РАМАЗОН

Ассалом  Рамазон,  ассалом  Қуръон,

Мўминга  муборак  улуғ  Рамазон.

Ҳақиқий  мўминга  ибодат  онсон,

Ҳақиқий  мўминлар  зикрда ҳар он.

Рамазон, Рамазон,  Моҳи   Рамазон,

Ойларнинг  ичида  Шоҳи  Рамазон!

 

Рамазон  рўзаси  минг  дардга  даво,

Рамазондаги  Қадр  кечаси  минг ойдан  аъло.

Сабрда, тақвода  кўп  экан  маъно,

Бизларни  кутмоқда  Раййону  Маъво. . .

Рамазон,  Рамазон,  Моҳи   Рамазон,

Ойларнинг  ичида  Шоҳи  Рамазон!

 

Бизларга  ризқ  берди  раҳмли  Раҳмон,

Шайтонни  занжирлаб  яширди   уммон.

Покланиш  ойида  севинди  иймон,

Сабрга  ўрганди  қадрли  инсон.

Рамазон, Рамазон,  Моҳи   Рамазон,

Ойларнинг  ичида  Шоҳи  Рамазон!

 

Баъзилар  Аллоҳга  қилади  исён,

Шундайлар  аслида  шайтонга  нишон.

Шукрда, зикрда  Аллоҳга  ишон,

Каъбага етмоқлик  бўлмайди  армон.

Рамазон, Рамазон,  Моҳи   Рамазон,

Ойларнинг  ичида  Шоҳи  Рамазон!

Саидова  Карима

Яшнобод тумани  ҳудуд  отинойиси  

 

 

 

 

 

Теглар

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг