АқидаМақолаларСавол-жавоблар

НАМОЗДАН КЕЙИНГИ ТИЛОВАТ МАСАЛАСИ

#Ақийда

САВОЛ: Ассалому алайкум хурматли шайх хазратлари!
Бизнинг жамоатимизга четга илм олиб келганлар қўшилишиб, кўп нарсаларни бидъатга чиқариб- ихтилофга сабаб бўлишяпти. Хусасан намоздан кейин Қуръон тиловатини. Устозимиз сизга савол беришимизни илтимос килишди. Илтимос жавоб берсангиз.

ЖАВОБ:

– Ҳозирги кунда баъзи чет элда илм олиб келганлар ҳамма ерда ҳам ихтилофга сабаб бўлишмоқда. Бемазҳаблардан таълим олганлар шундай қилишмоқда. Уларнинг ихтилофлари ўринсиз. Улар фақат эски дийдиёларни қўзиб мусулмонлар орасида ихтилоф чиқаришдан бошқага ярамайдилар. Биз уларнинг бу каби гапларига жавоб бериб келмоқдамиз. Бу ҳақда “Ихтилофлар ҳақида” ва “Дин насийҳатдир” деган ктоблар ҳам ёздик. “Ихтилофлар ҳақида” тожик тилига таржима ҳам қилинди. Шунингдек, ушбу саҳийфага ва “Зикр аҳлидан сўранг” ойномасига ҳамда радиога келган жавобларимизда ҳам мазкур ихтилофчилар қўзғаётган масалаларнинг баёни келган.
– Намоздан кейин Қуръон тиловат қилишга келсак. Қуръон тиловати шариат буйруғида умумлаштирилган ҳолатда айтилган. Умумий буйруқ эса, жамики макон, замон, шахс ва ҳолатларни ўз ичига олади. Ушбу умумийликни фақат далил билан чеклаш мумкин, холос. Агар далил бўлмасдан чекланса, бидъат ишни қилган бўлиб, Аллоҳ ва Расули кенг қилиб қўйган ишни торайтириш бўлади. Ҳеч бир ерда намоздан кейин Қуръон ўқиш мумкин эмас деган гап йўқ. Қуръон тиловат қилиш ва уни тинглаш савобли иш экани ҳақидаги далиллар эса тўлиб ётибди. Ким савоб умидида бу ишни қилса, савоб олаверади. Истамаган ва қилмаганга савоб йўқ.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
www.savollar.islom.uz

Теглар
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг